Тасдиқлайман” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси У.Қулмаматов


Download 32.78 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi32.78 Kb.
#1560957
Bog'liq
Bayonnoma biznes klub


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Термиз шаҳар Кенгаши раиси
_________ У.Қулмаматов
___” апрелъ 2018 йил


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши мажлиси
БАЁНИ № ______



24.03.2018 йил




Термиз шаҳар



Раислик қилувчи




У.Қулмаматов – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси



Маъруза қилди




Б.Мирсаидов - Ёшлар тадбиркорлигини
қўллаб-қувватлаш маркази Термиз шаҳар бўлинмаси координатори



Қатнашдилар




Шаҳар Кенгаш ходимлари, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар (30 нафар)



К У Н Т А Р Т И Б ИДА:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли Фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори ижроси юзасидан
(У.Қулмаматов , И.Бобохўжаев, Б.Мирсаидов, ..., У.Қулмаматов)

Шаҳар Кенгаш раиси У.Қулмаматов сўз бошида жойларда бизнес клуб фаолиятини ташкил этиш, ёшларда тадбиркорликнинг бошланғич кўникмаларини шакллантириш ва уларга амалий ёрдам бериш жараёнига масъулият билан ёндошиши кераклиги ва йил номи “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили” бўлганлиги сабабли ёш тадбиркорларни тайёрлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга сифатли малакали тушунчалар бериб бориш ёшларни тадбиркорлик орқали жамиятда ўз ўрнини топиши ва давлатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшмоғи кераклиги айтиб ўтилди.


Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Термиз шаҳар бўлинмаси корординатори Б.Мирсаидовга бизнес клуб фаолияти бўйича маълумот бериш учун сўз навбатини берди.
Б.Мирсаидов ўз сўзида 2017 йил 30 ноябрда Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинганлиги, ушбу қарорга асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари қошида ўқувчи-ёшлар, талабалар ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўргатувчи “Бизнес клуб” фаолияти ташкил этилиши хақида ва Низоми тўғрисида гапириб ўтди.
Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ташкил этилган “Бизнес клуб” курслари бўйича ўқув услубий мажмуа тўғрисида маълумот бериб ўтди ва маърузани давом эттирди.
Шунингдек, семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ҳамда тадбиркорлик борасидаги билимлари мустаҳкамланди.
Семинар сўнггида ёшлар ушбу дарс уларга ўзларининг кичик ва хусусий тадбиркорликларини бошлашлари учун замин вазифасини ўтаганини айтишди.
Юқоридагиларни инобатга олган холда,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Термиз шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишларига кўмаклашиш ва уларни тадбиркорликка бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари жойлашган биноларда “Бизнес клуб” ташкил этилсин ва фаолияти йўлга қўйилсин.
2. Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази шаҳар бўлинмаси координатори (Б.Мирсаидов) “Бизнес клуб” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйсин ва бу борадаги ишлар тўғрисида ҳисоботлар тайёрлансин, назоратини ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлимига топшириб борилсин.
3. “Бизнес клуб” фаолияти хақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқда ёритиб бориш Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Термиз шаҳар бўлинмаси координатори (Б.Мирсаидов)га юклатилсин.
4. Шаҳардаги уюшмаган ёшларни ва битирувчи ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бошланғич ташкилот етакчилари вазифасига киритилсин.
Назорати Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Термиз шаҳар координатори (Б.Мирсаидов)га юклатилсин.
5.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Баённомани расмийлаштирди Б.Мирсаидов
Download 32.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling