Тaсдиқлaймaн” Ўзбeкистoн Миллий унивeрситeти рeктoри
Илмий-педагогик фаолият бўйича
Download 114.5 Kb.
|
5А120301 Ўзбекистон тарихи саволлари
Илмий-педагогик фаолият бўйича
Магистратуранинг узлуксиз таълим тизимидаги ўрнини изоҳланг. Педагогик фаолиятга психологик тайёргарлик деганда нимани тушинасиз? Метод ва методология деганда нимани тушунасиз? Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида нима учун комил инсон муаммоси қўйилган? Таълим ва тарбиянинг узвийлиги ҳақида гапиринг. Таълим ва тарбияда миллийлик ва индивидуаллик нимадан иборат? Ўқитиш ва тарбиялаш психологиясини қиёсланг. Танлаган касбингизнинг шахс шаклланишидаги ўрни нимадан иборат? Мутахассислигингизга доир Сиз учун мавҳум бўлган илмий муаммога дуч келганингизда ишни нимадан бошлайсиз? Илмий фаолият жараёнидада шахслараро муносабатлар деганда нимани тушунасиз? Касбий фаолиятнинг педагогик-психологик моҳияти нималарда намоён бўлади? Ўқув фаолиятингиз давомида ўтказган илмий таҳлил, тажриба, экспертиза жараёни ҳақида гапиринг. Илмий тафаккурни шакллантиришнинг қайси усулини ўзингиз учун етакчи деб биласиз? Ҳозирги кунда касб танлашда қайси мотивлар устуворлик қилаяпти? Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги шахслараро муносабатларнинг ўзига хослиги ҳақида гапиринг Талабалик даврининг психологик хусусиятлари ҳақида эссе ёзиш топширилса бу ҳақда нима деган бўлардингиз? Педагогик жамоадаги психологик иқлим нималарга боғлиқ? Замонавий мутахассисларга қўйиладиган талабларни сиз қандай тузган бўлардингиз? Баркамол авлодни тарбиялашда психологик билимларнинг ўрни. Умум методология ва хусусий методологиянинг ўзаро нисбати қандай? Илмий фаолиятда кузатувчанлик қобиятини шарт эмас деган фикрга қандай муносабатдасиз? Креативлик ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг омили эканлигини тушунтиринг. Машғулотларда мультимедиа воситаларидан фойдаланиш нима учун психологик жиҳатдан устувор ҳисобланади? Мутахассис сифатида шаклланишда “ўзини-ўзи англаш” зарурлигини асосланг. Мутахассис фаолиятида назарий билим ва амалий кўникмаларнинг ўрнини асосланг. Мутахассислигингиз бўйича фикрлаш алгоритмини тавсифланг. Мутахассислигингизга хос ақлий қобилиятни характерловчи хусусиятларга мисоллар келтиринг. Мутахассислигингизни касбий фаолият типлари (“инсон-инсон”, “инсон-табиат”, “инсон-техника”, “инсон-бадиий образ”, “инсон-белгилар тизими”) га кўра ажратинг ва унга хос хусусиятларни талқин этинг. Мутахассиснинг касбий шаклланишида умумий ва социал интеллектлар аҳамиятини ўзаро боғлиқликда таҳлил қилинг. Тадқиқотчида қобилият билан интилишнинг номутаносиблиги оқибатини баҳоланг. Таълим берувчи билан таълим олувчи муносабатларини характерловчи психологик жиҳатларни изоҳланг. Таълим жараёнида “субъект-субъект” ва “субъект-объект” муносабатининг устувор жиҳатларини асосланг. Таълим жараёнида таълим олувчининг стандарт ва ностандарт фикрлашининг афзаллик ва камчиликларини шарҳланг. Таълим жараёнида таълим олувчининг индивидуал-психологик хусусиятлари аҳамиятини таҳлил қилинг. Таълим жараёнидаги низоли ҳолатларнинг сабабларини изоҳланг. Таълим жараёнидаги психологик муҳитни белгиловчи омилларни таҳлил қилинг. Таълим олувчининг тафаккурини шакллантиришда муаммоли вазиятларнинг аҳамиятини баҳоланг. Таълим олувчининг фаоллаштирувчи психологик омилларни тавсифланг. Таълим олувчининг билимларни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатувчи психологик омилларни таҳлил қилинг. Таълим олувчининг билимларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатувчи психологик омилларни таҳлил қилинг. Таълим олувчининг фаолиятини бошқаришда ўқув фаолияти мотивлари аҳамиятини таҳлил қилинг. Фаолият натижаларига кундалик ва истиқболли режалаштиришнинг таъсирини тушунтиринг. Мутаххассиснинг касбий камолотида лаёқат, иқтидор ва истеъдоднинг ўзаро мутаносиблигини тушунтиринг. Таълим олувчининг билимларни ўзлаштиришида иродавий сифатларни аҳамиятини кўрсатинг. Таълим муҳитини бошқаришга хизмат қилувчи мотиватор (сабаб) ларга мисоллар келтиринг. Педагогнинг бошқарувчилик услубларини тавсифланг. Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларига нималар киради? Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари нималардан иборат? Билим олиш ҳуқуқи нималардан иборат? Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахсларга қўйилган талаб? ДТС нима? Таълим тизими нима? Ўзбекистонда узлуксиз таълим турлари? Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари. Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. ОТМ фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш қандай амалга оширилади? ОТМ турларини қандай? Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга қўйиладиган умумий малака талаблари Илмий фаолият мазмуни нималардан иборат? Педагогик инновация деганда нималарни тушунасиз? Инновацион педагогик фаолият нималарда намоён бўлади? Олий таълимда баҳолаш мезонлари. Рейтинг тизимининг баҳолаш асоси. ДТС, Ўқув режа, Ўқув дастури, дарслик, ўқув қўлланмаларининг вазифалари? Илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш мезонлари. “Таълим – баркамол авлод тарбиясининг муҳим омили” фикрини изоҳланг. Тарбиянинг инсон ва жамият тараққиётидаги ўрни. Бугунги ёшларнинг шахс сифатидаги мақомида қайси сифатлар устивор аҳамиятга эга бўлиши лозим? Талабага дўстона муносабат нималарда намоён бўлади? Талабаларни илмий фаолиятга жалб этиш жараёни нималарда намоён бўлади? Талабаларни илмий фаолиятга жалб этиш жараёни қандай амалга оширилади. Таълимни инсонпарварлаштириш деганда нимани тушунасиз? Таълимни ижтимоийлаштириш деганда нималарни эътиборга олиш лозим? Узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий тамойилларидан бири – ҳар томонлама камол топган, маънавий бой инсонни шакллантиришдир. Бу жараён қандай амалга оширилиши мумкин? “Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, ва шарқона фалсафа”, деган Президентимизнинг фикрини шарҳлаб беринг. Глобаллашувнинг таълим жараёнига таъсири. Оддий ўқитувчи билимларни шунчаки баён қилиб беради. Яхши ўқитувчи баён қилади ва уни назорат қилади. Идеал ўқитувчи эса ................. ? Ўқитувчининг нутқ техникасига қўйиладиган талаблар. Ўқитувчи қандай касбий сифатларга эга бўлиши лозим деб ўйлайсиз? Ўқитувчи қандай шахсий сифатларга эга бўлиши лозим? Педагогик қобилиятлар деган тушунчага таъриф беринг. Педагогик такт, педагогик одоб, педагогик техника деганда нималарни тушунасиз? Сизнингча маҳоратли ўқитувчи қандай бўлади? Педагогик маҳоратни асосини нима ташикл этади? Ўқитувчи актёр бўлиши лозим деган фикрга қўшиласизми? Ўқитувчи ва талаба орасидаги муомала муносабатлари қандай бўлиши лозим? Олий таълим ўқитувчисининг гуруҳни бошқаруш услублари (авторитар, демократик, либерал)? Таълимни лойиҳалаштириш деганда нимани тушунасиз? Олий таълимда таълимнинг ташкил этиш шакллари. Замонавий ўқитувчига қўйиладиган талаблар. Самарали дарс мезонлари қандай бўлиши лозим? Таълим жараёнида техник воситалар ва компьютер тизимидан фойдаланиш. Таълимда интернетдан фойдаланишнинг ютуқ ва камчиликлари. Педагог шахси ва замонавий ўқитувчига қўйиладиган талаблар. Таълим олувчининг ўзини-ўзи тартибга солиши (регуляция қилиши) фаолият самарадорлигини белгилаш омили эканлигини тушунтиринг. Таълим олувчининг умумий ва ўқув фаолияти мақсадларини шакллантиришга мисоллар келтиринг. Педагогнинг муомала мароми гуруҳни бошқариш воситаси эканлигини тушунтиринг. Ўқув гуруҳидаги жипсликни амалий баҳолашга мисол келтиринг. Ўқув гуруҳининг уюшоқлигини таъминлашга хизмат қилувчи омилларни таҳлил қилинг. Таълимга муносабат, билимни тавсифловчи сифатлар, ўқув-ташкилий кўникмаларни тавсифловчи сифатлар, ўз-ўзига ва ўртоқларига муносабат ўқув гуруҳидаги жипсликни баҳолаш мезони сифатида хизмат қилишини таҳлил қилинг. Download 114.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling