Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири
Download 0.52 Mb.
|
gelogiya TZ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1.1. АТнинг структураси ва ишлашига қўйиладиган талаблар
4. АТга қўйиладиган талаблар
4.1. Умуман АТга қўйиладиган талаблар АТни ишлаб чиқишда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиши керак. Тизим ишлашнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига эришиш учун тизим кўп даражали архитектурада, яъни масофадан кириш-хавфсизлик ва тезлик муаммоларини ҳал қиладиган уч даражали архитектурада амалга оширилиши керак. Ижрочи Буюртмачига АТдан WEB-интерфейс билан кун бўйи фойдаланиш имкониятини (Буюртмачининг алоҳида шахсий компютерига уланмасдан мижоз дастурий таъминотини ўрнатиш), АТга кириш учун логин ва парол беради. Мониторинг тизимида сақланадиган Буюртмачининг автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар учинчи шахсларга очиқ бўлмаслиги керак. SIM-карталар ва Буюртмачи ускунасини Ижрочининг ускунасига улаш Пудратчи томонидан амалга оширилади. Уяли алоқа операторини танлаш Пудратчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Ижрочининг навигатсия ускунасига ўрнатилган SIM-карталардан фойдаланган ҳолда GSM/GPRS уяли алоқа операторлари хизматлари учун харажатларни таъминлаш Ижрочи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ишдан чиққан SIM-карталарни алмаштириш Пудратчининг хизмат кўрсатиш маркази ҳудудида ҳам, транспорт воситалари жойлашган жойга ташриф буюриш билан ҳам амалга оширилиши керак. 4.1.1. АТнинг структураси ва ишлашига қўйиладиган талаблар АТни ишлаб чиқиш жараёнида қуйи тизимлар, модуллар миқдори, функциялари ва вазифалари геалогия соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва бошқа соҳага доир ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда кенгайтирилиши кўзда тутилиши зарур. АТ ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида қуйи тизимлар ва модуллардан ташкил топади. АТдаги ҳар бир қуйи тизим/модул администратор томонидан тегишли фойдаланувчиларга бириктирилган ҳолда, фойдаланувчининг шахсий кабинетида акс этади. Тизим очиқ архитектура асосида қурилиши керак, ҳар қандай таркибий қисмлар(қуйи тизимлар/модуллар)ни киритиш(қўшиш) билан тизимнинг умумий функциясини йўқотмаслиги керак. Мижознинг маълумотлар базаси серверига бевосита киришига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда, мижоз фойдаланувчини ҳам, ҳар қандай ахборот тизимини ёки қуйи тизимни, шу жумладан ишлаб чиқилаётган тизимнинг модулларини ва бошқа қисмларини ҳам назарда тутади, лекин сўралган бизнес мантиғини амалга оширувчи дастур сервери бундан мустасно. Тизимнинг функционал самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари: Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling