Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири
Download 0.52 Mb.
|
gelogiya TZ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУНДАРИЖА
“Давлат геология фонди” ахборот тизимини жорий қилиш юзасидан ишлаб чиқилган ТЕХНИК ТОПШИРИҚ 51 варақда 2023 йил июльдан амал қилади
Тошкент 2023 й. МУНДАРИЖААтамалар ва қисқартмалар
1. Умумий маълумотлар 1.1. АТнинг тўлиқ номи ва унинг шартли белгиланиши Тизимининг тўлиқ номи: “Давлат геология фонди” ахборот тизимини жорий қилиш. Ахборот тизимининг шартли белгиланиши: «Geo_Fond». 1.2. АТ буюртмачиси ва ишлаб чиқувчи ташкилотларининг номи Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. Т. Шевченко кўчаси, 11 тел.: (71) 256-86-53 E-mail: info@uzgeolcom.uz, Веб-сайт: uzgeolcom.uz Ижрочи: “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. Т. Шевченко кўчаси, 11 тел.: 55-503-14-63 E-mail: info@uzgeo.uz, Веб-сайт: uzgeo.uz 1.3. АТ яратишга асос бўладиган ҳужжатлар Ушбу техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4401-сон қарори юзасидан 1.4. Ишларни бошлаш ва тугатишнинг режа бўйича муддатлари Бошлаш вақти: 2023 йил июль. Тугатиш вақти: 2023 йил декабрь. 1.5. Ишлар натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби Лойиҳа бўйича ишларни молиялаштириш жараёни буюртмачи томонидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади. Буюртмачининг хоҳишига кўра, ўз мутахассислари ҳамда (ёки) буюртмачи томонидан жалб этилган бошқа мутахассислар иштирокида ахборот тизимини қабул қилиб олиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилиши мумкин. Буюртмачи бажарувчидан ахборот тизимини махсус ишчи гуруҳи иштирокида ҳимоя қилиш ва тизимнинг ишлаш тартибини тўлиқ тушунтириб беришни талаб қилишга ҳақли. Буюртмачи томонидан шартномага асосан бажарилган ишларни топшириш, қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб, ахборот тизими буюртмачи томонидан фойдаланиш учун тўлиқ қабул қилиб олинган ҳисобланади. Иш натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш мазкур ТТнинг 5-бўлими талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади. 2. АТ вазифаси ва яратиш мақсадлари 2.1. АТ вазифаси Геологик ҳисоботларни электрон ҳисобини юритиш, геологик ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шакллантириш, қоғоз сарфланишини қисқартириш, вақтни тежаш, шаффофликни таъминлаш, иш жараёнларини рақамлаштиришдан иборат. Бунда: «Geo_Fond» АТ геологик умаълумотларни ва ҳисоботларни шакллантириш жараёнини 70% гача рақамлаштириш, қоғоз сарф 60% гача камайтириш, техник тўсиқларни бартараф етиш, хисоботлар шакллантиришга масъул таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ишлашида ягона технологик ёндашувни таъминлашдан иборат... Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling