Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири


Download 0.52 Mb.
bet2/28
Sana20.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1629298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
gelogiya TZ

2.2. АТни яратиш мақсадлари
«Geo_Fond» АТни яратишдан асосий мақсад рақамли воситалардан фойдаланган ҳолда геологик маълумотларни самарали сақлаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш ва олиш, фойдаланиш имкониятини, аниқлигини ва геобилимлар ортасидаги ҳамкорликни оширишдан иборат.
Бунда: «Geo_Fond» АТнинг геология фондида геологик маълумотларни омборини яратиш ва технологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.
ҳисоботларни шакллантириш жараёнини 70% гача рақамлаштириш;
қоғоз сарф 60% гача камайтириш;
техник тўсиқларни бартараф етиш;
хисоботлар шакллантиришга масъул таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ишлашида ягона ёндашувни самарадорлигини ошириш;
бажарилган ишларнинг ҳисобини автоматлаштириш;
картадан ҳаракат йўналишларини кузатиш;
фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
корхонада меҳнат унумдорлигини ошириш;
меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш;
3. Ахборотлаштириш объектининг характеристикалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июльдаги “ 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш учун ажратиладиган ” ПҚ–4401-сон қарори билан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига «Давлат геология фонди» ахборот тизимини жорий этиш вазифаси белгиланган.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, «Давлат геология фонди» ахборот тизимини жорий этиш учун Техник топшириқ лойиҳаси (кейинги ўринларда – ТТ) ишлаб чиқилди.
Ҳозирги кунда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш ва жорий этиш соҳасидаги бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ушбу соҳанинг жадал ривожланишига, сифатли ахборот хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.
Хусусан:
Фазовий чекловлар: жисмоний кутубхоналарда китоблар, хариталар ва намуналар каби геологик материалларни сақлаш учун чекланган жой мавжуд. Бу чекланган йиғиш ҳажмига ва кенгайиб бораётган ресурсларни жойлаштиришда қийинчиликларга олиб б
геологик ахборотларниннг қоз кўринишида сақланиши,
ахборотларнинг електрон кўринишда расмийлаштирилмаслиги,
електрон шаклда сақланмаслиги.
автотранспорт воситаларининг ишчи ҳолати бўйича реал вақт режимида марказлашган маълумот олиш имконияти йўқлиги;
ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автотранспорт воситаларининг юкланганлик даражасини ўрганиш, автотранспорт воситаларини ишга чиқишдан олдин йўл варақаларини расмийлаштирилиши жараёнлари электрон шаклда юритилмаслиги;
ҳайдовчининг белгиланган вазифани бажаришга лойиқлиги, соғлиги, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини тафтиш қилиш, ёқилғи маҳсулотларини сақлаш ҳолати, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлаш, ҳужжатлар юритиш электрон шаклда эмаслиги;
Реал-вақт режимида автотранспорт воситалари ҳаракатланиш жараёнларини мониторинг қилиш имконияти йўқлиги ва бошқалар.
“Давлат геология фонди” АТдан қонуний равишда фойдаланувчилар учун реал вақт режимида керакли геологик- ахборотларни олиш имконияти йўқлиги ва бошқалар.
Умуман юқоридаги ва бошқа жараёнларнинг автоматлаштирилмаганлиги автотранспорт воситаларининг иш жараёнларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда катта тўсиқ бўлади.
Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф қилиш учун мазкур ахборот тизим ишлаб чиқилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling