23-ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Уч кишилик хонада Зарина ва Нилуфар жойлашишган. Жомадонлари эшик олдида турибди.
Нилуфар телифондан гаплашаяпти.
Нилуфар- Нима қилишим керак, машина бузулиб қолди. Ҳамма чарчаган. Тонгда йўлга чиқамиз дедимку. Мен ҳам ҳоҳлабманми шунақа бўлишини. Йўлга чиқишим.... ( гапини бўлиб телфонни ўчиршади. Зарина сўзи чала қолганча телфонига қараб қолади)
Зарина- Шунақаси ҳам бўлиб туради.
Нилуфар- Биз бир биримизни умуман тушунмасак керак.
Зарина- Тўйдан кейин , ўрнига тушуб кетар..
Нилуфар- Кошки эди шу тўй бўлмаганида. (Заринага) Сиз турмуш қурганмисиз?
Зарина- Ҳа. Тўрт йил бўлди.
Нилуфар- Лекин шу пайтгача бирор марта ҳам ҳужайниз билан ҳабарлашмадиз.. Ёки мен кўрмадимми?
Зарина- Тошкентга кетишимга қарши эди. Шунга қарамасдан мен йўлга чиқиб келавердим.
Нилуфар- Демак ҳафа! Арзийдиган сабаб.
Зарина- Кетишимни ҳам сабаби бор. Отам билан кўришмоқчиман.
Нилуфар- Анча бўлдими кўришмаганизга?
Зарина- 4 йил.
Шу пайт эшик очилиб Малика асабийлашиб, жомадонни етаклаганча кириб келади.
Малика- Сенларни юкларингни мен олаб юришим керакми. Бегона шаҳарда бўлсак. Эҳтиёт бўлмайсизми?
Жамодонни эшик олдига қолдириб, ювиниш хонаси томон кетади.
Зарина- У қаерда экан ? Юкхонада ҳеч нима қолмаган эди.
Малика- Салонда экан, уста олиб чиқиб берди. Сал бўса машинада қолиб кетарди.
Зарина Телфонидан берилиб хабар ёзиб жўнатаётган Нилуфарга.
Зарина- Юкхонада жой бемалол эди-ку, нега салонга қўйдинг.
Нилуфар- У мени жамадоним эмас. ( бурчакда турган юкларини кўрсатиб ) Мен сизники деб ўйлабман.
Зарина- Меники ҳам эмас.
Малика- Унда кимники?
Нилуфар- Балки уста адашиб берворгандир.
Малика- Ўриндиқни остида экан
Зарина- Демак, биз машинага чиқишимиздан олдин бўлган бу.
Нилуфар- Кимдир унутиб қолдирган шекилли.
Малика- Яхшигина оғир, ичида нима бўлиши мумкин?! ( жилмайиб )
Зарина- (Маликани мақсадини тушуниб) Ҳаёлинга ҳам келтирма.
Do'stlaringiz bilan baham: |