Заринанинг телефонига шу пайт қўнғироқ бўлади. Зарина телфонига жавоб бериш учун балконга чиқиб кетади. Малика ва Нилуфар эса бир бирига қараганича қолади.
26-ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Зарина балконга чиқиб, синглиси билан телифондан ҳаяжонга тўлиб гаплашар эди.
Зарина- Кутилмаган вазиятлар бўлиб кетди, борганимда ҳаммасини айтиб бераман.
Синглиси овози- Опа сиз бугун келишингиз керак эди, сизга тезроқ келинг деб айтдимку.
Зарина- Сен айтганинг заҳоти самалётга белит олдим. Лекин рейс қолдирилди. Ундан кейин эса такси йўқ , эски машина, саҳро ... хуллас бир нималар бўлиб кетди.
Синглиси- Опа, дадамни аҳволи оғир.
Зарина вазиятни тушунтирар экан, отаси ҳақидаги ҳабарни эшитиб сўзини йўқотиб қўяди.
Зарина- Сен ... дадам сизни кўрмоқчилар деган эдинг.
Синглиси- Узоқда эканлигингиз учун буни айтолмадим. Қўрқяпман опа ... соат сайин ҳолатлари оғирлашиб бораяпти.
Зарина- (овози қалтираб). Нега олдинроқ айтмадинг...?
Синглиси- Дадам қаршилик қилдилар. Улар сизни кўришни ҳоҳламайдилар. Ҳозир ҳам келоётганиздан ҳабарлари йўқ. Мендан ҳафа бўлсалар ҳам, бошқа иложим қолмади. Сизга айтишга мажбурман.
Зарина- Ҳаммаси мени деб бўлди. Дадамни мен касал қилдим.
Синглиси- Опа дадамни оператсиясига катта пул керак. Мен унақа пулни тополмайман Агар уни топмасак, уларни йўқотамиз.
Зарина- Тинчлан Зарифа, дадам тузаладилар( бироз ўйланиб ) Пул топамиз!
27-ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Малика ва Нилуфар Зарининанинг суҳбатига қулоқ солиб туришарди. Малика муаммо чиқганини билиб, Нилуфарга ишора қилиб Заринанинг олдига боришини айтади.
28-ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Зарина телфонни ўчиради. Бироз ўзини қўлга олишга ҳаракат қилади. Отасини оператцияси учун пул топишни ўйлайди. Сўнг телфонида “Love” контактини топиб қўнғироқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |