Бошқа жомадонларни кўришларини имо ишора билан қизлар тушунтиради. Бошқа жамодонларни кўришни бошлайди.
52-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. МЕҲМОНХОНА.
Ҳолиқ меҳмонхонада қизлар жойлашган хонадаги крават остидан Маликанинг жамадониничиқариб олади.
Ҳолиқ- Мени Маликамни Жамадонини ҳам хидлари хушбуйда. Маликам мана ваьдамга вафо қилиб, сен учун фаррошни ишини ҳам ўзим қилаяпман. Хонага киргизмай. (Ёнидаги швабрага қараб)
53-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. МЕҲМОНХОНА.
Қизларнинг тонгда меҳмонхонадан кетаётган вақтда Малика Холиқ билан табассум билан гаплашиб турибди.
Малика- Сёмкам бор эди. Бормасам бўлмайди. Лекин кечки пайт албатта қайтиб келаман.. Нима учунлигини айтайми? Сиз билан кўришгани.
Ҳолиқ- Мен билан ... сиз мен билан... кечки пайт....кўришгани... Ҳазилми бу.
Малика- Рост. Бизга кўп яхшилик қилдингиз. Ахир буларни қайтаришим керак.
Ҳолиқ ҳурсандлигидан йиғламсираб, кулади.
Малика- Фақат илтимос хонага ҳеч ким кирмасин. Юкимни қолдириб кетяпман. Ичида сёмкага керакли нарсаларим бор. Йўқолса режисёр мени кечирмайди.
Ҳолиқ- Хонага ҳатто пашша ҳам киролмайди. Менга ишонинг.
Малика- Ваьда берасиза?
Ҳолиқ- Сиз учун жонимни бераман.
Малика- Унда мени кутинг Холиқжон...
54-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. МЕҲМОНХОНА.
Холиқ диванни остидан олган жомадонни олади.
Ҳолиқ- Чангда турмасин.
Жамадонни шкафга қўяман деганида Жомаданни замоги очилиб кетади ва ичидан пулар тукилади.
Ҳолиқ биринчи ўзини йўқотиб қўяди. Эшикни қулфлайди. Кейин бирдан калласига фикр келиб қолади.
Ҳолиқ- Эйи нега ҳаяжонланасан Ҳолиқ пул кўрмаганмисан, бу ҳақийқий эмас. Малика сёмкани нарсалари бор хонада деганди-ю. Лекин ҳақийқийдек ясашибди. ( яна фикр келади) Эйи шу пуллар билан тик ток қилсамчи ? Ҳолиқ кучайди .... бўлади. Трендга чиқиб кетаман.
55-ЭПИЗОД
Do'stlaringiz bilan baham: |