Зарина тайинли жавоб олмайди. Малика ҳеч нимага эьтибор бермай юқори тезликда машинани ҳайдаб кетиб бораяпти.
Зарина - Нега тез ҳайдаяпсан?
Малика- Ортимиздан келишаяпти.
Зарина ва Нилуфар қўрқув билан орқага қарайди. Қарасаки кўзойнакли одам ёнидаги шериги билан уларнинг ортидан, изма из келаяпти.
Зарина- Тўхта.
Малика- Эсингни едингми?
Зарина- Улар пулни эгалари. Жамадонни қайтарамиз.
Малика- Ҳеч қачон?
Зарина- Бўлмаса бизни тинч қўйишмайди.
Малика- Жамадон уларники эмас.
Зарина- Сенга айтаяпман, тўхтат. ( рўлни ушлайди ва Маликага ҳайдашига ҳалақит беради.)
Малика- Қўйвор, қўйвор деяпман. ( катта тезликда кетишар эди.)
Малика машинани бошқарувини йўқотади. Қаршиларидан юк машинаси чиқиб қолади. Машина рулини ўнг томонга бурганича тормозни босади. Аммо юк машинаси анча яқин келиб қолган эди. Қизларнинг машинаси, йўл четига чиқиб кетди. Авария овози эшитилади. Уччаласи ҳам бирдан ортларига қарайди ва юк машинаси уларни кузатиб келаётган машина билан тўқнашиб кетганлигини кўради. Малика эса ўзини қўлга олиб машинани ҳайдашга киришади.
49-ЭПИЗОД
НАТ. КУН. ЖИЗЗАХ ТОҒЛАРИ.
Жиззах тоғлари ён бағридаги . Қизлар кучли ҳаяжонда туриар эди.
Зарина- Уларга ёрдам беришимиз керак эди. Биз ҳозир жиноят қилаяпмиз, тушунаяпсанми?
Малика- Жиноят қилиб нима қилдик. Биз авария бўсин дедикми?
Зарина- Улар бизни деб шу ҳолатга тушди. Вазият жиддийлашаётганини наҳотки кўрмаётган бўлсанг.
Малика- Уларнинг ўрнига биз ҳам бўлишимиз мумкин эди. Сал қолса ўлиб кетардик. Сен туфайли
Зарина- Мени дебми ёки пулними?
Малика- Нега ҳа деб, менга пулни рўкач қилаверасан? Пул фақат менга керакми? Отанг ўлим билан олишиб ётибди. Агар шу пул бўлмаса уни асраб қола оласанми ? Ақлли гапларингни менга гапирма. Сен ҳам аслида оппоқ эмассан. Агар виждонинг бўлганида сени катта қилиб вояга етқазган отангни норози қилиб,ташлаб кетмас эдинг.! (Нилуфарга) Сен нима жим турибсан, гапир ёки сени ҳам кўзинга мен жиноятчидек кўринаяпманми?
Нилуфар- Мен уйга боришим керак. Бугун никоҳдан ўтмоқчи эдик
Малика- Бор ким сени қўлингдан ушлаб турибди.
Зарина- Унга бу оҳангда гапирма.
Малика- Сен жим бўл!
Зарина- Жим бўлишимдан олдин, бир гапимни эшит.
Сен ҳаётингдаги бўшлиқларни пул орқали тўлдиришга уринмоқчисан, аслида эса буни ортидан, сени қадрлаганларни йўқатаётганингни кўрмаяпсан. Сени онангдан ҳафа бўлишинг ноўрин экан. Сабаби айтайми, чунки иккингиз ҳам бир хил сиз.
Заринанинг сўзлари Маликага қаттиқ таьсир этади. У келаётган кўз ёшларини яшириш учун улардан узоқлашади ва сой бўйига тушиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |