Қизларни машинага жойлашади. Зарина ва Нилуфар бир аҳволда бир бирига қараб турар эди. Уларни яшашдан умиди батамом узилади.
Шу пайт йигитлардан бири телефон кўтарганича келади. Чандиқга телефонни беради.
Чандиқ- Эшитаман.
Малика- Маликаман.
Чандиқ қизлар ўтирган машинани итариб бораётган йигитларни тўхтатади.
Чандиқ- Пул қаерда?
Малика- Қизлар қаерд?.
Шефни одам- Сен мени саволимга жавоб бер.
Малика- Агар қизларга бир гап бўладиган бўлса мендан сариқ чақани ҳам ололмайсизлар.
Чандиқ- Менга пул керак.
Малика- Унда қизлар билан мен айтган манзилга келасан ва ўша ерда пулни оласан?
Чандиқ- Нега сени айтганингни қилишим керак?
Малика- Агар истасам, мени умуман топа олмаслигинг мумкин . Бу пуллар билан истаган жойимда бўла оламан. Қизларга келадиган бўлсак, менга улар ҳеч ким эмас. Тиригини ҳам ўлигини ҳам қизиғи йўқ. Нима демоқчи бўлганимни тушунгандирсан. Шунинг учун бу ўйинда қарорни мен чиқараман.
Чандиқ- Бизга тузоқ қўядиган бўлсангчи?
Малика- Тузоқни сен таклиф қилган манзилга ҳам қўйишим мумкин, агар шунақа ниятим бўлса.
Чандиқ- ( мажбур ) Манзилни айт
Малика - Айтиб қўяй, агар қизларни олиб келмай мени алдайдиган бўлсанг. Кўз олдингда жамадонга ўт қўяман.
Чандиқ- (иложсиз) Менга манзилни айт.
59-ЭПИЗОД
ЭКСТ. КУН. ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ.
Малика Чандиқ билан гаплашиб бўлиб телефонни ўчиради ва орқасидаги бинога қарайди. Ички ишлар идораси кўрсатилади. Малика телефонидан Ҳолиқга қўнғироқ қилади ва бино ичига кириб кетади.
60-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. МЕҲМОНХОНА.
Ҳолиқ хонада устидан пулларни сочиб вайн олаётган вақтида телфонига Маликадан қўнғироқ келади. Телфондаги ёзувни кўриб питирчилаб, сочилиб ётган пулларни йиғишга киришади. Қўнғироқ тинмай бўлаверганидан сўнг ахири жавоб бермади.
Ҳолиқ- Нарсаларига текганимни сезиб қолди шекилли. ( телфонни кўтаради.) Маликам эшитаман. (мулойим , ҳеч нарса бўлмагандек гаплашади.)
Малика- Ҳолиқ сизни менга ёрдамингиз керак.
Ҳолиқ- Шуми бошқа нарса керакмасми?
Малика- Ҳонада турган жамодонимни олиб, мен айтган манзилга кела оласизми.
Do'stlaringiz bilan baham: |