Зарина ва Нилуфар унинг сўзларини диққат билан эшитиб кетар эди.
67-ЭПИЗОД
ИНТ. ШОМ. ИЧКИ ИШЛАР МАШИНАСИ.
Ҳолиқ машинада жиддий кетиб борар эди. Бироз зерикади. Атрофидагилар ҳам индамасдан кетишар эди.
Ҳолиқ- Бирорта қўшиқ эшитсак бўладими?
Ҳодим- Йўқ.
Ҳолиқ- Қўшиқ йўқми ёки иложи йўқми?
Ҳодим- Иккаласи ҳам.
Ҳолиқ – (Флешка эсига тушади) Менда флешка бор , кўрингчи ичида қўшиғи бўлса керак.
Ҳодим Ҳолиқга ёмон қарайди. Ҳолиқ бироз қўрқиб.
Ҳолиқ- Бўпти. Муаммо йўқ. ( қўлидаги флешкани деразадан улоқтириб юборади)
Флешка эса йўл четидаги ўтлар орасига бориб тушади
68-ЭПИЗОД
ИНТ. ТУН. ШЕФНИ МАШИНАСИ. ШАХАР ЧЕТИ.
Шефни одамлари машинада Маликадан анча олдин келиб, четдан вазиятни кузатиб ўтиради. Машинадаги барзанги зерикиб телефондан тик ток томоша қилаяпти. Шу пайт унинг олдидан, ҳолиқнинг пул билан қилган вайни чиқиб келади. Барзанги вайнни кўриб кулиб, ёнидагига кўрсатаётганида Нилуфарни кўзи тушиб, Ҳолиқни таниб қолади. Энди овоз чиқараман деганида Зарина жим бўлишига ишора қилади.
Иккита машинада йигитлар Маликани келишини кутишааётганида Малика қўлидаги жамадонни бир аммаллаб етаклаб келаётганини кўришади. Малика манзилга келгач телфонидан чандиқга қўнғироқ қилади. Лекин улар атрофда Маликадан бошқа одам йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунича кўтармайди.
69-ЭПИЗОД
ИНТ. ТУН. ШЕФНИ МАШИНАСИ. ШАХАР ЧЕТИ.
Малика жамадон билан Шефни одамларини анча вақт кутади.
Хабар- Малика энди кетишингиз мумкин.
Малика- Нега? Ҳали келишмади.
Хабар- Улар сизни кузатиб туришибди.
Малика- Тушундим. ( сездирмай жавоб бериб туради.)
Малика энди кетмоқчи бўлганида Шефни одамлари пана жойлардан машинади чиқиб келишади. Маликани йўлидан чиқиб тўхташади.
Do'stlaringiz bilan baham: |