"тасдиқланди" «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» аж бошқаруви


Яшил зона – кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширадиган ёки 30 кунгача сўндирадиган қарздорлар кредитлари гуруҳи. Сариқ зона


Download 165.78 Kb.
bet4/22
Sana08.11.2023
Hajmi165.78 Kb.
#1755920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Технический порядок мониторинга и взыскания кредитов узб 06 10

Яшил зонакредит тўловларини ўз вақтида амалга оширадиган ёки 30 кунгача сўндирадиган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Сариқ зона – ойлик тўловининг 100-140% миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни оладиган ва/ёки тўловни 31-60 кун ичида ўз вақтида сўндирмасликка йўл қўйган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Қизил зона – ойлик тўловининг 100% идан кам миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни оладиган ва/ёки тўловни 61-90 кун ичида ўз вақтида сўндирмасликка йўл қўйган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Қора зона –91 кундан ортиқ муддатга тўловини ўз вақтида тўламасликка йўл қўйган ва/ёки кредити бўйича суд жараёни бошланган қарздорлар кредитлари гуруҳи. Қора зонадаги кредитлар бўйича кредит қарзларини ундириш учун жавобгарлик банк филиалининг кредит қарзларини ундириш бўлимларига юклатилади.

  • Юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар бўйича:


Яшил зона –ҳисобварақалари бўйича ойлик/ чораклик/ярим йиллик айланмаларини ойлик/чораклик/ярим йиллик кредит тўловининг 150% идан кам бўлмаган миқдорида ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширадиган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Сариқ зона –ҳисобварақалари бўйича ойлик/ чораклик/ярим йиллик айланмаларини ойлик/чораклик/ярим йиллик кредит тўловининг 100-150% миқдорида амалга оширадиган ва/ёки тўловни 1-60 кун ичида ўз вақтида сўндирмасликка йўл қўйган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Қизил зона –ҳисобварақалари бўйича ойлик/ чораклик/ярим йиллик айланмаларини ойлик/чораклик/ярим йиллик кредит тўловининг 100% дан кам миқдорида амалга оширадиган ва/ёки тўловни 61-90 кун ичида ўз вақтида сўндирмасликка йўл қўйган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Қора зона – 91 кундан ортиқ муддатга тўловни ўз вақтида тўламасликка йўл қўйган ва/ёки кредити бўйича суд жараёни бошланган қарздорлар кредитлари гуруҳи.
Банк филиалларининг кредит портфелини зоналаштириш ҳар ойнинг 5-санасигача кредитларни мониторинг қилиш бўлими ва кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари томонидан амалга оширилади. Жадвал кўринишидаги зоналаштириш натижалари чоп этилади ва кредитларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ва кредитларни мониторинг қилиш учун масъул бўлган филиал бошқарувчиси/бошқарувчисининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
1.4. Кредитларни мониторинг қилиш бўлимлари/дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари томонидан кредитларни мониторинг қилиш даврийлиги қуйидаги тартибда белгиланади:
- сариқ зонага кирган юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган кредитлар — 60 календар кун ичида, қизил зонага кирганларга – 30 календар кун ичида;
- сариқ ёки қизил зонага тушган жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар – 30 календар кун ичида.
1.5. Ички қоидаларга мувофиқ, банк филиаллари томонидан берилган кредитлар бўйича (филиал лимити доирасида ҳам, белгиланган бир марталик лимитлар бўйича ҳам) кредит ишларини тўғри шакллантириш ва сақлаш учун жавобгарлик ҳудудий филиал /филиалнинг кредитлаш бўлими (кейинги ўринларда — кредитлаш бўлими) ходимига юклатилади, банк филиаллари томонидан берилган кредитлар бўйича мониторинг қилишни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун (филиал лимити доирасида ҳам, белгиланган бир марталик лимитлар бўйича ҳам) ҳудудий филиал/кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси (кейинги ўринларда кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси деб юритилади) ходими жавобгар бўлади, банк филиаллари томонидан берилган муаммоли кредитлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича (филиал лимити доирасида ҳам, белгиланган бир марталик лимитлар бўйича ҳам) филиал/филиалнинг кредит қарздорликларини ундириш бўлими (кейинги ўринларда кредит қарздорликларини ундириш бўлими деб юритилади) ходими жавобгар бўлади.
Банкнинг кредитлаш департаментлари томонидан бевосита берилган кредит ишларини тўғри шакллантириш ва сақлаш, мониторинг вазифалари ва муаммоли кредитлар (шу жумладан кафолатлар, қопланмаган аккредитивлар ва бошқа савдони молиялаштириш маҳсулотлари) билан ишлашни ташкил этиш учун жавобгарлик банкнинг тегишли кредит департаментларига юклатилади.


  1. Кредитни жорий мониторинг қилиш.

2.1. Кредитни жорий мониторинг қилиш – кредит берилган кундан бошлаб қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар ёки кредитга «муаммоли» мақоми берилгунга қадар амалга ошириладиган мониторинг.


2.2. Кредитлаш бўлимидан кредитларни мониторинг қилиш бўлимига/ кредитни дастлабки ундириш шўъбаси, сўнгра кредитларни мониторинг қилиш бўлимидан/кредитни дастлабки ундириш шўъбасидан кредит қарзини ундириш бўлимига кредит йиғма жилди қабул қилиш/топшириш қуйидагича амалга оширилади:
Кредитлаш бўлими ходими томонидан 2-иловага мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида кредит йиғма жилдини (фақат кўп саҳифали PDF форматида ҳужжатларнинг рангли сканерланган нусхаларини ўз ичига олади. Ҳар бир ҳужжат сканердан ўтказилади ва алоҳида файл сифатида сақланади. Бунда, файлга қуйидагича ном берилиши керак — ҳужжат йили, ойи, санаси, номи ва рақами) кредитларни мониторинг қилиш бўлимига мониторинг режаси билан биргаликда қарз олувчининг кредит ҳисобварағидан лойиха буйича молиялаштириш очилган биринчи кундан бошлаб уч банк куни ичида топширилади ва кредитларни мониторинг қилиш бўлими/кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимига бириктирилади.
Кредитларни мониторинг қилиш бўлими/кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси томонидан кредит қарзини ундириш бўлимига ўтказилган тақдирда, кредит иши (ўз ичига ҳужжатларнинг фақат сканерланган нусхаларини олган ҳолда), шунингдек ушбу Тартибнинг 9.2-бандига мувофиқ бажарилган ишлар натижаси 2-иловага мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказилади.
Кредитларни мониторинг қилиш бўлими/кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходими бошқа ишга ўтган ёки ишдан бўшатилган тақдирда, кредитларни кредит ишларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан (2-илова) янги тайинланган кредитларни мониторинг қилиш бўлими/кредитни дастлабки ундириш шўъбаси ходимига ёки банкнинг бошқа масъул ходимига топширилишини таъминлайди.
2.3. Кредитларни жорий мониторинг қилишнинг асосий мақсади қарз олувчининг кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлай олмаслик хатарини аниқлаш, шу жумладан қарз олувчининг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш ва бизнес-режа/техник-иқтисодий асослаш параметрларини бажариш, шунингдек гаров таъминотини текширишдан иборат.
2.4. Банкда банк филиаллари томонидан берилган кредитлар (филиал лимити доирасида ҳам, белгиланган бир марталик лимитлар бўйича ҳам) кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш (шунингдек, гаров таъминотини мониторинг қилиш) тизими вазифаларини ташкил қилиш Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш департаменти (ДМРВК), кредитларни мониторинг қилиш бўлимларига/дастлабки ундириш шўъбаларига юклатилади. Амалга оширилаётган ишлар асосида ДМРВК/кредитларни мониторинг қилиш бўлимлари/кредитларни дастлабки ундириш шўъбалари бошқарув қарорларини қабул қилиш (қайта кредитлаш, пролонгация, гаровни алмаштириш ёки гаровни қисман озод қилиш ва бошқалар) учун кредитлаш бўлинмаларига кредит мониторинги баённомаларини тақдим этади.
Банкнинг кредитлаш бўлимлари томонидан бевосита берилган кредитлар (шу жумладан кафолатлар, қопланмаган аккредитивлар ва бошқа савдони молиялаштириш маҳсулотлари) бўйича мониторинг қилиш вазифалари банкнинг тегишли кредитлаш департаментларига юклатилади.
2.5. Қарз олувчи билан кредит шартномаси шартларига, шу жумладан гаров таъминотини озод қилиш масалаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва кредитдан фойдаланиш муддатларини ўзгартириш банкнинг кредитлаш бўлинмалари томонидан қабул қилинади.
2.6. Банк филиаллари томонидан берилган муаммоли кредитларни мониторинг қилиш функцияси (филиал лимити доирасида ҳам, белгиланган бир марталик лимитлар бўйича ҳам) Банкнинг кредит қарздорликларини ундириш бўлими ва кредит қарзларини ундириш департаментига (кейинги ўринларда ДВКЗ деб юритилади) юклатилади.
Кредитларни муддатидан олдин ундириш ва муаммоли кредитларни филиаллардаги кредит қарзларини ундириш бўлимлари/ДВКЗга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш кредитлаш бўлими, кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимларининг, бевосита филиал бошқарувчиси билан келишилган ҳолда, қўшма қарори (билдирги шаклида расмийлаштириш) билан амалга оширилади.
Кредитлаш бўлими ва кредитларни мониторинг қилиш бўлими/кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, юқоридаги масала ушбу кредитни бериш тўғрисида қарор қабул қилган Кредит қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
2.7. Жорий мониторинг қуйидагича амалга оширилади:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling