Тасдиқланган «навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти етакчилар кенгаши раиси


Download 37.97 Kb.
bet3/4
Sana24.04.2023
Hajmi37.97 Kb.
#1394776
1   2   3   4
Bog'liq
НКМК АЖ етакчилар Кенгаш раиси йўриқномаси

4. ҲУҚУҚЛАРИ

Кангаш раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:


4.1. Иттифоқнинг республика ва маҳаллий Кенгашлари ва Жамият комиссиялари ишида, ёшлар масалалари билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш, шунингдек, Жамият раҳбарияти, юқори ташкилот ва органларга таклифлар киритиш;
4.2. Ёш ишчи ходимнинг фаоллигини инобатга олган холда рағбатлантириш, ишдан бўшатиш ва интизомий жазо чораларини кўришдан аввал раҳбариятга муносабат билдириш;
4.3. Бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар учун маъсул бўлган айбдор шахсларни, интизом қоидаларини бузганликлари учун интизомий жазога тортиш бўйича жамият раҳбариятига таклиф киритиш;
4.4. Жамиятда Кенгаш раиси ваколати доирасида ҳужжатларни имзолаш;
4.5. НКМК ёшлар етакчилари Кенгаши қарори, баённомаси, иш режалари, хизмат ёзишмаси билан Жамият тизимидаги бошланғич ташкилотларга вазифалар, топшириқлар бериш ва ушбу берилган вазифа ва топшириқлар юзасидан ҳисоботларни талаб қилиш.
5. ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1 Кенгаш раисига ушбу Йўриқнома асосида юклатилган вазифалар, функциялар ва ҳуқуқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилмаганлиги учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.


Кенгаш раиси қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

  • ўзи ёки бошқа шахслар билан авария ёки бахтсиз ходисалар содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этганлиги ёки ҳаракатсизлиги учун;

  • унга юклатилган вазифаларни тегишли даражада бажармаганлиги учун;

  • унга берилган ҳуқуқлардан тўғри ва тўлиқ фойдаланмаганлиги учун;

  • ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўз вақтида қарорлар қабул қилмаганлиги учун;

  • ўз ваколатларини оширганлиги учун;

  • ички меҳнат тартиботи қоидаларига риоя қилмаганлиги учун;

  • “НКМК” АЖ ходимлари одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги учун;

  • ижро интизомига амал қилмаганлиги учун;

  • унга ишониб топширилган Жамият мулкининг сақланишини таъминламаганлиги учун;

  • иш жойида меҳнат муҳофаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги, фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонуний актларига, қоидалари ва нормаларига амал қилмаганлиги учун;

  • махфийлик тартиби ва ахборот хавфсизлиги, объект ички ва рухсатнома тартиби талабларига, давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар, тижорат ва бошқа турлардаги (технологик, банк, солиқ, тиббий ва ш.к.) сирлар, жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари ва тарқатиши чекланган маълумотларни, шунингдек бундай маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва ахборот ташувчилар, шу жумладан маълумотларни қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда ишлаш талабларига амал қилмаганлиги учун.



Download 37.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling