Тасдиқланган «навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти етакчилар кенгаши раиси


Download 37.97 Kb.
bet1/4
Sana24.04.2023
Hajmi37.97 Kb.
#1394776
  1   2   3   4
Bog'liq
НКМК АЖ етакчилар Кенгаш раиси йўриқномаси


“НКМК” АЖнинг
2021 йил “___”__________даги
_______- сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
«НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ»
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ


ЕТАКЧИЛАР КЕНГАШИ РАИСИ



ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
__________________
Жорий этилган сана

1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “Навоий кон металлургия комбинати” ациядорлик жамияти (кейинги матнларда “НКМК” АЖ, Жамият) етакчилар Кенгаши раиси (кейинги ўринларда – Кенгаш раиси) бевосита Жамият Бошқарув раиси – Бош директорга бўйсунади.


1.2. Кенгаш раиси ўз фаолиятини ташкил этишда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги, Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда – ЎзР) қонунлари хамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Уставига асосланади.
1.3. Кенгаш раиси Жамият миқёсида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи, шунингдек, Жамият тизимидаги ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтиришга қаратилган чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширади.
1.4. Кенгаш раиси билан меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш ЎзР Қонунчилигига ва Жамиятда амал қилинадиган тартибга биноан Жамият Бошқарув раиси – Бош директори буйруғига кўра амалга оширилади.
1.5. Кенгаш раиси фаолиятига услубий раҳбарлик Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.
1.6. Кенгаш раиси вақтинчалик ишда бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини тегишли малака даражасига эга бўлган ва белгиланган тартибда жамият буйруғи билан тайинланган шахс бажаради.
2. МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР ВА ЗАРУР БИЛИМЛАР ДАРАЖАСИ

2.1. Кенгаш раиси лавозимига олий маълумотга эга, соҳага оид тушунчаси бор,


шунингдек, мазкур корхонада 3 йилдан кам бўлмаган иш стажга эга бўлган xодимлар номзодлари кўриб чиқилади ва Жамият Бошқарув раиси – Бош директори томонидан тайинланади.
2.2 Кенгаш раиси функционал мажбуриятлари кўламида қуйидагиларни билишлари лозим:

  • ЎзР бошқарувини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йўналишларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;

  • ЎзР Конституцияси ва қонунларини, тегишли ЎзР Олий Мажлиси палаталарнинг қарорларини, ЎзР Президентининг фармонларини, қарорларини ва фармойишларини, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатларини;

  • Ўзбекистон Республикасини “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини;

  • “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎзР Қонунини;

  • “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги ЎзР Қонунини;

  • ЎзРнинг Меҳнат кодексини;

  • “НКМК” АЖ Устави, Жамоа шартномаси ва “НКМК” АЖнинг бошқа локал норматив ҳужжатларни;

  • “НКМК” АЖнинг ички ҳужжатлари, методик ва ҳуқуқий ишларни ташкил қилиш бўйича бошқа қўлланма материалларларини;

  • Жамият тузилмасининг йўналиши, ихтисослиги ва хусусиятларини;

  • Жамият маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси асослари ва Жамият ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотларнинг турларини;

  • қонунчилик ва ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ишлашда маълумот-ахборотларнинг автоматлаштирилган техник воситаларини;

  • ҳисоблаш техникаси, телекоммуникация ва алоқа, бошқа ахборот-коммуникация технологиялари, улардан ишда фойдаланиш тартибини;

  • ички меҳнат тартиби қоидаларини;

  • ЎзР меҳнат қонунчилигини;

  • “НКМК” АЖ ходимлари одоб-аҳлоқ қоидаларини;

  • ижро интизоми бўйича ҳукумат ва идоравий ҳужжатларни;

  • “НКМК” АЖ антикоррупция сиёсатини;

  • иш жойида меҳнат муҳофаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги, фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонуний актлари, қоидалари ва нормаларини;

  • махфийлик тартиби ва ахборот хавфсизлиги, объект ички ва рухсатнома тартиби талабларини, давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар, тижорат ва бошқа турлардаги (технологик, банк, солиқ, тиббий ва ш.к.) сирлар, жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари ва тарқатиши чекланган маълумотларни, шунингдек бундай маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва ахборот ташувчилар, шу жумладан маълумотларни қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда ишлаш талабларини.


Download 37.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling