Тасдиқланган «навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти етакчилар кенгаши раиси
Download 37.97 Kb.
|
НКМК АЖ етакчилар Кенгаш раиси йўриқномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоботлар, топшириқларни бажаришни ташкил қилиш ва жорий фаолияти соҳасида
3. МАЖБУРИЯТЛАРИ
Кенгаши раиси асосий вазифалардан фойдаланиш бўйича функционал мажбуриятлари доирасида: 3.1. Қуйидагиларни амалга оширади: Жамият ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни; ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни; ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида Жамиятнинг тегишли бўлим ва хизматлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни; иқтидорли ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантиришни; Жамият бўлинмаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг кунлик иш фаолияти бўйича ишларга бевосита услубий ва ташкилий раҳбарликни. 3.2. Қуйидагиларда қатнашади: ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда; меҳнат шароитларини яхшилаш ва ёшларнинг билим даражасини меъёрий ҳуқуқий талаблар даражасига етказиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда, шунингдек ишлаб чиқилган тадбирларни бажаришда ташкилий ёрдам кўрсатишда; Жамиятда ўз иш фаолиятини олиб бораётган ёш ходимларнинг турли соҳа бўйича билимларини текшириш, разряд бериш ҳамда интизомий жазо чоралари қўллаш масаласи бўйича комиссия йиғилишларида ишида иштирок этади. 3.3. Назорат қилади: Жамият бўлинмаларида фаолият юритаётган бошланғич ташкилот етакчиларининг фаолияти самарадорлигини; тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини, давлат назорат органлари кўрсатмаларининг ўз вақтида бажарилишини; Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Устави, йўриқномалари ва қоидаларига риоя қилишинишини; Ёшлар ўртасида ўтказилган турли даражадаги тадбирлар бўйича ҳисоботларни ўрнатилган шаклларда ва тегишли муддатларда тузишни; Жамият бўлинмаларида фаолият юритаётган бошланғич ташкилот етакчиларининг ёшларга, шунингдек ишлаб чиқаришга доир меъёрий-хуқуқий хужжатлардан хабардорлик даражасини. 3.4. Ташкиллаштиради: Жамият бўлинмалардаги ёшлар етакчиларига услубий ёрдам кўрсатишни; Жамиятнинг ёш ишчи-ходимлар ўртасида акциялар, танловлар, маънавий-маърифий ва спорт тадбирлар, ижтимоий лойиҳалар, учрашувлар, семинарлар, фестиваллар, саёҳатларни. 3.5. Жамиятнинг тегишли бўлим ва хизматлари билан қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади: Жамиятнинг ёшларга оид давлат сиёсати Дастуридаги топшириқларининг бажарилишини; Жамият ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг ўтказилишини; Жамиятнинг ишчи ва хизматчилар учун ишлаб чиқилган ички меҳнат тартиби, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини; Жамият мулкининг талон-тарож қилинишига, бузилишига, ҳамда ишдан чиқарилишига қарши қўлланиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги талаб ва тартибларга риоя қилинишини; -“Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар соғлиғига етказилган бошқа шикастланишларнинг ҳисоби ва текшириш тўғрисидаги Низом” га риоя қилинишини; - ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларда шикастланган ёки касбий касаллик олган ёш ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини. Ҳисоботлар, топшириқларни бажаришни ташкил қилиш ва жорий фаолияти соҳасида: 3.6. Таъминлаши керак: - ўз фаолияти доирасида фармойишлар, қарорлар, топшириқлар, буйруқлар ва жамият раҳбариятининг бошқа директив ҳужжатларини бажарилишини;, - ваколати доирасида маълумотлар, маълумотномалар, таҳлилий материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини. 3.7. Риоя қилади: - ижро интизомига; - ички меҳнат тартиби қоидаларига; - “НКМК” АЖ ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига; - “НКМК” АЖ антикоррупцион сиёсатига; - иш жойларида меҳнат муҳофаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги, фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонуний актларига, қоидалари ва нормаларига; - махфийлик тартиби ва ахборот хавфсизлиги, объект ички ва рухсатнома тартиби талабларига, давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар, тижорат ва бошқа турлардаги (технологик, банк, солиқ, тиббий ва ш.к.) сирлар, жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари ва тарқатиши чекланган маълумотларни, шунингдек бундай маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва ахборот ташувчилар, шу жумладан маълумотларни қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда ишлаш талабларига. Download 37.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling