«тасдиқланган» Ўзбекистон Республикаси


Download 47.04 Kb.
bet9/14
Sana23.04.2023
Hajmi47.04 Kb.
#1385888
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
BHMS 1

Бухгалтерия баланси
Бухгалтерия балансининг мақсади
66. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини тушуниб етишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий ҳолатини акс эттириши керак.
Айланма (жорий) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут
67. Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши керак. Мазкур стандартнинг 69 — 71-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилганда қўлланилади. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ахборотлар барибир ёритиб берилиши керак.
68. Хўжалик юритувчи субъект аниқ белгиланадиган операцион циклидан фойдаланиб товарлар ва хизматларни етказиб берганда, баланс ҳисоботидаги жорий ва узоқ муддатли активлар ҳамда мажбуриятларнинг алоҳида тасниф этилиши айланма маблағ сифатида доимо мурожаат қилинадиган соф активлар билан субъектнинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан жуда фойдали ахборот бўлади. Шунингдек у жорий операцион цикли давомида олиниши кутилаётган активларни ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам таъкидлаб кўрсатади. Субъект жорий ва узоқ муддатли активлари ҳамда мажбуриятларини алоҳида-алоҳида кўрсатса, бундай ҳолларда улар 69 — 76-бандларга мувофиқ тасниф этилади.
Айланма (жорий) активлар
69. Активлар қуйидаги ҳолларда жорий актив сифатида тасниф этилиши керак, агар:
69.1. Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва субъектнинг бир нормал ўтаётган операцион циклида уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса;
69.2. Асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда сақлаб турилган бўлса ва ундан ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса. Бошқа барча активлар жорий бўлмаган активлар (узоқ муддатли активлар) сифатида тасниф этилиши керак.
70. Жорий активларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури хўжалик юритувчи субъект айланма капиталининг бир қисми сифатида намоён бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг нормал операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинган бўлади. Иккинчи тури операцион активлар ҳисобланмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб турилган ва уларни ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида сотиш кутилаётган жорий активлар сифатида намоён бўлади. Жорий активларга ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган захиралар ва дебиторлик қарзлари киритилади.
71. Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли — бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонликча пулга айлантириладиган молиявий активлар ҳисобига сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Операцион активларни узоқ муддатли ва жорий операцион цикл ўртасида тасниф этиш мақсадида бир йил ҳисобланади, агар фақат шу тармоқ ёки фаолият тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ ҳисобланмаса.

Download 47.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling