Rais: pf.b.f.d. (PhD), dotsent F.M.Qo‘chqarova: Dissertantning tadqiqot yuzasidan qilgan ma’ruzasini tingladik. Endi savol- javoblarga o‘tamiz.
Savol: PhD. N.Ataqulova Tadqiqot ishingizda “Тарбиявий ишлар методикаси” fani модулининг вазифаларини keltirgansiz, o‘ziga xos yondashuvlarni atroflicha tushuntirib o‘tsangiz?
Javob. Tadqiqotchi F.F.Xalilov: Savol uchun katta rahmat ustoz.
“Тарбиявий ишлар методикаси” модули орқали талабалар бир томондан, тарбия субъекти, яъни бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари сифатида, иккинчи томондан, тарбия объекти, яъни умуминсоний ва миллий қадриятларга, урф одатларга, тарбиявий таъсирга нисбатан қарашларни намоён қилувчи шахс сифатида касбий амалиётга тайёрланадилар. Чунки ҳаётий вазиятларда тарбияланаётган ўқувчиларга мос тарбия усулларини танлашда, айнан ўзи хис қилган, ўзидан ўтказган ёндашувларга таянишга тўғри келади. Шу боис “Тарбиявий ишлар методикаси” модулининг вазифаларини ҳам санаб ўтиш лозим:
Талабаларга XXI асрда зарур бўлган ижтимоий кўникмалар ҳамда касбий компетенциялар ҳақида билим бериш, ушбу кўникмаларни ўқувчиларда шакллантириш учун назарий билимлар бериш.
Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясининг мазмуни ва моҳияти ҳамда бошланғич таълим миқёсида кўзлаган мақсадини ташантириш.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига “Тарбия” фанини ўқитишнинг методик жиҳатларини ўргатиш.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига “Тарбия” фанини ўқитишда ижтимоий компетенцияларнинг зарурлигини англатиш, ушбу компетенцияларнинг мутахассис фаолиятидаги имкониятларини тушунтириш.
Талабаларда муайян педагогик вазиятларда ижтимоий компетенциялар, методик ёндашувлардан самарали фойдаланиш малакаларини ривожлантириш.
Талабаларда касбий ривожланиш мотивациясини кучайтириш, уларда ўз ўзини такомиллаштириш малакаларини шакллантириш.
“Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув модули педагогиканинг бошқа бўлимлари, “Психология», “Ўзбекистон тарихи” ва бошқа ижтимоий сиёсий фанлар билан мазмунан алоқада ўқитилади. Дастлабки ўрганишга оид тажриба-синов ишлари давомида “Тарбиявий ишлар методикаси” модулининг ишчи ўқув дастури таҳлил қилинди.
“Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув фанини ўқитишнинг дидактик имкониятларга бойлиги катта аҳамиятга эга. Ана шу заруратдан келиб чиқиб, “Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитишда кўп вариантли методик ёндашувлардан фойдаланишга урғу бердик. Ушбу модулга оид назарий ва амалий машғулотлар жараёнида талабаларнинг фаолиятини касбий амалиётга йўналган ҳолда ташкил этишда қўлланилувчи турли замонавий технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |