Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov


Иссиклик жихозларининг таснифланиши


Download 6.32 Mb.
bet46/87
Sana24.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1718403
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash

Иссиклик жихозларининг таснифланиши. Озик – овкат махсулотларига турли конструкциядаги ва хар хил сигимли жихозларда иссиклик ишлови берилади. Умумий овкатланиш корхоналарида каттик, суюк,
газ ёкилгилари, туйинган буг ва электр энергиясининг иссиклигидан фойдаланилади.
Иссиклик манбаининг тури, киздириш усусли ва технологик вазифасига кура умумий овкталаниш корхоналарида фойдаланиладиган барча иссиклик аппаратлари тегишли гурухларга булинади.
Кулланиладиган иссиклик манбаига кура овкат пишириш жихозлари турт гурухга булинади: оловли – олов билан киздириш, газли – газ билан киздириш, бугли – буг билан киздириш ва электр иссиклик – электр энергияси билан киздириш.
Киздириш усулига кура, ускуналар бевосита ва билвосита киздирадиган турларга булинади. Технологик вазифасига кура, жихозлар кайнатадиган ва ковурадиган турларга булинади.
Иссиклик манбаига кура иситиш хакида тушунча. Иссиклик манбаига кура таснифланган жихозларнинг хар кайси гурухи конструктив тузилиши жихатидан бир – биридан фарк килади. Оловли ускунада утхона асосий элемент хисобланади, унда каттик ёки суюк ёнилги ёкилади. Газли овкат пишириш ускунасида газ горелкаси ва еёниш камераси асосий элементдир. Буг ускунасида буг гилофи ёки змеевик тарзида бажарилган иситиш камераси асосий элемент. Электр иссиклик ускунасида турли конфигурациядаги электр киздириш элементлари асосий иш кисмларидир.
Оловли ускуналарнинг кизиш сиртлари ёкилгини ёкиш натижасида хосил килинадиган учок газлари, баъзан эса ёкиладиган ёкилги алангаси билан киздирилади. Хар кайси аппарат кушимча жихозларсиз мустакил урнатилади.
Газ билан киздириладиган ускуналар хам оловли ускуналар каторига кириши мумкин, чунки газ ёкилгиси ёкилганда аланга ва учок газлари хосил булади. Бирок газ билан киздириладиган ускуналар узига хос конструкцияга ва кушимча жихозларга эга. Шунинг учун булар мустакил гурухга киртилади.
Буг ускуналарида паст босимли туйинган сув буги кулланилади. Сув буги ускунанинг куш деворлари, трубали иссиклик алмашинувчилар, змеевиклар ва куш тублар хосил киладиган иситиш камерасига берилади. Буг ускунаси буг хужалиг булган умумий овкатланиш корхоналарида фойдаланилади.
Электр иссиклик ускунасида маълум конструкцияли электр киздиргич асосий элемент хисобланади. Электр токи ёрдамида юкори харорат хосил килиш ва ускунанинг кизиш даражасини кенг ораликларда ростлаб туриш мумкин.
Бевосита киздириладиган ускуналарда иссиклик ташувчи билан термик ишланадиган мухит орасидаги иссиклик алмашинуви ажратиш девори оркали юз беради. Бу деворнинг сирти актив киздириш сирти хисобланади. Аланганинг ва чикиб кетувчи газларнинг харорати юкори булганлиги учун айрим махсулотларга иссиклик ишлови беришда улар куйиши мумкин.
Билвосита киздирадиган жихозларда иссиклик ташувчи билан термик ишланадиган махсулот уртасида оралик мухит оркали иссиклик алмашинади. Оралик мухит сифатида сув ва минерал мойлардан фойдаланилади.
Билвосита киздирадиган иссиклик жихозлари куш деворли килиб тайёрланади. Ташки козон камерасининг ички сирти билан ички идишнинг ташки сирти орсида берк бушлик хосил булади. Бу бушликка маълум микдорда
сув ёки минерал мой куйилади. Деворлар орасидаги бушликка тулдириладиган мухитга кура, козонлар буг ва мой гилофли турларга булинади.
Нормал атмосфера босимида сувнинг кайнаш харорати 100°С атрофида булади. Шунинг учун ички идишда канйтиш жараёнини таъминлаш ва термик ишланадиган махсулот билан оралик мухит орасидаги зарур хароратлар фаркини хосил килиш учун буг – сув гилофидаги суюклик маълум ортикча босим остида киздирилади. Одатда, умумий овкатланиш корхоналаридаги ускуналарнинг иш шароитида бу босим 0,5 атм дан ошмайди. Бу босимда гилофдаги сувнинг кайнаш харорати 111,2 °С га тенг булади. Киздиришнинг бундай усулида махсулот куймайди.
Ускуналарнинг минерал мой воситасида киздиришдан овкат пишириш козонларининг гилофларида ортикча босим вужудга келмайди. Оралик мухитнинг кизиш харорати 280°С га етади. Бундай озик – овкат махсулотларини факат кайнатиш эмас, балки ёпиш, ковуриш каби технологик жараёнларни хам амалга ошириш имкони булади.
Бугда ишлайдиган ускуналарда махсулотлар туйинган ва ута кизиган буг билан киздирилади. Туйинган бугда киздириш буг ва киздирилмаган суюкликни ажратиб турувчи девор оркали амалга оширилади.
Ута кизиган буг билан киздириш махсус курилмалар (буг шкафлари ва козонлари) да амалга оширилади. Бунда буг киздириладиган махсулотга бевосита тегиб туради.




Таянч иборалар:
Иссиклик жихозлари, кайнатиш, ковуриш, ѐпиш, димлаш, фритюр, инфракизил нурлар, автоклав.


Назорат саволлари:



  1. Махсулотларга иссиклик ишлови беришнинг канака турлари мавжуд?

  2. Инфракизил нурлардан иссиклик ишлови беришда фойдаланиш нимага асосланган?

  3. Иссиклик жихозлари кайси курсатгичларга кура таснифланади?

  4. Иссиклик жихозларининг харфлар ва ракамлар билан индексланиши нималарни билдиради?

  5. Иссиклик манбаига кура таснифланган жихозларнинг хар кайси гурухи конструктив тузилиши жихатидан бир-биридан нима билан фарк килади?

  6. Бевосита ва билвосита киздирадиган жихозлар бир-биридан кандай фаркланади?

  1. МАЪРУЗА

Мавзу: Газда киздириладиган иссиқлик жиҳозлари тавсифи




Режа:



  1. Газ горелкасининг тузилиши ва ишлаш принципи.

  2. Газ козонларининг тузилиши.

  3. Газ козонларини ишга тушириш.

  4. Газ плиталарининг тузилиши ва ишлаш принципи.




Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling