“Tasdiqlayman” Maktab direktori: A. Ergashev Oltinko’l tumani tumani xtb tasarrufidagi 22-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabi


Олтинкўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли қарашли 22-умумтаълим мактабининг маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиш


Download 151.5 Kb.
bet2/8
Sana15.03.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1272075
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
22-маънавий кенгаш и

Олтинкўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли қарашли 22-умумтаълим мактабининг маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И


14.01.2022 йил Эркин МФЙ


Йиғилиш раиси: А.Эргашев
Котиба: Д.Турдиева
Қатнашдилар: Кенгаш аъзолари,54 нафар ходимлар.
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:



  1. Мактаб маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йилга мўлжжалланган иш режасини тасдиқлаш ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг самарасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ишларнинг тахлили



Йиғилишни кенгаш раиси А.Эргашев очиб,кун тартиби билан барча қатнашчиларни таништириб ўтди. Шундан сўнг кун тартиби бўйича ўтган 2021-йилда амалга оширилган ишлар хақида тўхталиб ўтди.
Бугун халқаро хаёт,кишилик тараққиёт шундай босқичга кирдики, уни энди харбий қудрат эмас, балки интелектуал салохият,ақл –идрок,фикр,, илғор технологиялар хал қилувчи ахамият касб этади. Президентимиз томонидан айнан маънавий-маърифий сохага қаратилаётган эътиборлари хам ўсиб келаётган ёш авлодни қалбида миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга асосланган дунёқарашини шакллантиришдан иборат.
2021-йилда мактабнинг маънавият ва аърифат кенгаши томонидан бир қанча амалий илар амалга оширилди.Жумладан Душанба куни умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг давлат рамзларига бўлган ҳурмати, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари мақсадида "Маънавият нонуштаси" ташкил этиш, Мусиқа фани ўқитувчилари иштирокида "Назм ва наво" ансамбллари ташкил этиш, дарсдан бўш вақтларда ўқувчилар, ота-оналар режа асосида концерт дастурларини ташкил этиш, Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошриши мақсадида сешанба ва жума кунлари дарсларнинг охирги соатларида "Мутоала соатлари" ташкил этиш, Саҳна асарларининг ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш мақсадида мактабда ҳаваскорлик Ёшлар театр тўгаракларини фаолиятини такомиллаштириш, Мактабда ўқувчиларнинг мулоқот маданиятига риоя этишига ҳамда мактабда ўқувчиларнинг тўғри саломлашиш маданиятига бағишлаб тренинглар ўтказиш, Ўқувчи-ёшларга йўл-ҳаракати қоидаларини ўргатиш ва уларнинг бу борадаги билимларини синаш мақсадида "Яшил ранг", "Йўл ҳаракати қоидалари билимдони", "Энг намунавий йўловчи" викториналари ва "Яшил чироқ" мусобақаларини мактаб босқичларини ташкил этиш, “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам!” танлови ҳамда “Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт” шиори остидаги тадбирлар ўтказиш. Бутунжаҳон болалар китоби кунига бағишлаб “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциясини ташкил этиш, Ўқувчиларни санъат, мусиқа, спорт, АКТ, касб ўргатиш тўгарагига, китобхонлик клубига ва фан тўгаракларига қамраб олиш, “5 ташаббус – мактабда” фестивалининг қуйи босқичларига ўқувчиларни жалб этиш ишлари малга оширилди. 2021-йилда кенгаш фаолиятини яхши деб бахолаш мумкин.
Шундан сўнг сўз ММИБДЎ, кенгаш раиси ўринбосари Н.Абдухалиловага берилди. У маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йилга мўлжжалланган иш режасини ўқиб эшиттирди ва маънавий-маърифий йўеалишдаги ишларнинг самарасини ошириш мақсадида қилиниши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан бугунги кун ёшлари хаётини интернетсиз тасаввур этиб бўлмаслигини, уларни маънавиятини оширишда интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича хамкор ташкилотлар билан ишлаш бўйича таклифларини айтиб ўтди
Йиғилишда кенгашнинг 2022-йилга мўлжалланган иш режаси бир овоздан мақулланди. Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар хам кўриб ўтилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қарори:
1.Йиғилишда маърузачиларнинг берган ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2.Таълим муассасасида ижтимоий–маънавий мухитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида маънавий-маъхрифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин.
3.Амалга оширилган ишларни кенгаш йиғилишларида мухокама этиб борилсин.
4. Юқоридаги топшириқлар ижроси назоратини зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: А.Эргашев





Download 151.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling