“Tasdiqlayman” Maktab direktori: A. Ergashev Oltinko’l tumani tumani xtb tasarrufidagi 22-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabi
Download 151.5 Kb.
|
22-маънавий кенгаш и
Кун тартибидаги масалалар:
1. 2022-йилнинг 5-апрел куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган таълим сохасига амалга оширилаётган ислохотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишдаги кўрсатмалар хақида (Маърузачи А.Эргашев) 2. Андижон вилояти хокими Ш.Абдурахмонов раислигида ўтказилган “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида ўтказилган очиқ мулоқот тўғрисида (Маърузачи ММИБДЎ Н.Абдухалилова) Йиғилишни мактаб директори А.Эргашев очиб, барчани кун тартиби билан таништириб ўтди. А.Эргашев сўз олиб қуйидагиларни баён қилди: “2022 -йилнинг 5-апрел куни Президентимиз раислигида Халқ таълими сохасида амалга ошиилаётган ислохотлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Президент январь ойида мактаб таълимини ривожланитриш бўйича 5 та устивор йўналишда аниқ вазифалар белгилаб, барча масалалар хал қилиб берилганлиги хақида гапириб, 852 та мактабларда таълим сифатининг пастлиги, муаллимлар салохият ва ўқувчиларнинг олийгохларга кириш даражаси пастлиги кескин танқид қилинди. Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий мухит бўйича “қизил” тоифага киритилгани таъкидланди. “Бугун мактабнинг энг катта муаммоси-ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги, эски қолипдан чиқа олмаётганлиги” деди Президент.” Мактабларда таълим сифатини яхшилаш мақсадида устивор вазифалар белгилаб берилди: 1.Энг аввало мактаб ўқитувчиларини янги методика асида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиха бошлаш Ушбу тизимда келгуси 3-4 йилда барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. 2.Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент дават педагогика университети билан ягона тизимга айлатирилади. 3.”Қизил” тоифага кирган 1 минг 526 та мактабни жойида ўрганиб, хар бири бўйича алохида йўл хариталарини тасдиқланади. 4.Янги ўқув йилиданбошлаб кичик мактабларда интернет тезлиги секндига 40 мегабит, катта мактабларда эса камида 100 мегабит бўлишини таъминлашмактаблар учун алохида имтиёзли таърифларни тасдиқлаш Президент маънавиятчилар фаолияти хақида гапириб, Ватанга мухаббат ёки ота-онага хурмат рухини шакллантиришда наъмуна бўлаётган мактабларнинг йўқлиги хақида куюниб гапирди. “Мактабларда маънавий мухтини тубдан яхшилаш бўйича муутлақо янги концепция ишлаб чиқилади.Унда энг аввало ўқувчиларда ёшлигидан махалласи ва қишлоғи хаётига бефарқ бўлмаслик хамда Ватанга мухаббат, оила, ота-она ва устозларга хурмат, илмга харакат орқали интилиш, замонавиз қахрамонлрини босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб этиш назарда тутилиши керак. Маънавиятчилик лавозимига махалла ва жамоада обрўси бор кадрларни қўйиш керак” дея таъкидлади Президент. Вилоят хокимларига юқори коэффицентли мактабларнинг ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, хар бир педагог ўз олдига янги мақсад ва вазифаларни қўймоғи шарт. Бугун эскича тизимдан во кечиб, замонавий, креатив ёндошган холда сифатли ва қизиқарли дарс ўтиш шарт. Шундан сўнг кун тартибидаги 2-масала юзасидан ММИБДЎ Н.Абдухалилова сўз олиб, Андижон вилояти хокими Ш.Абдурахмонов раислигида ўтказилган “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида ўтказилган очиқ мулоқот тўғрисида гапириб, йиғилишда вилоят бўйича берилган танқидий маълумотларни айтиб ўтди. Йиғилишда мавжуд 767 та умумтаълим мактабларининг директор, ўринбосарлар ва тажрибали устозлари иштирок этди. Унда Андижон вилояти таълимида амалга оширилиши мухим бўлган масалалар юзасидан мулоқот бўлди. Ш.Абдурахмонов айниқса ўқувчилар маънавияти хақида гапириб, “Сизга инсонлар энг қимматбахо бойлигини, фарзандларини ишониб ттопширмоқда. Бугуннинг ёшлар келажагимиз ворисларидир.Уларни албатта маънавиятли, салохиятли, билимли кишилар қилиб тарбиялаш-энг асосий мақсадидмиз бўлмоғи лозим.Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” дея таъкидлади Ш.Абдурахмонов. Н.Абдухалилова педагогларга наъмунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, хар чоракда энг наъмунали ота-оналарни раҳатлантириб бориш мухимлигини айтди. Кун тартибидага масалалар юзасидан йигилиш Download 151.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling