«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


-МАВЗУ: МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИНГ ЎҚУВ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ


Download 1.72 Mb.
bet26/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

3-МАВЗУ: МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИНИНГ ЎҚУВ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ
Ўқитиш тамойиллари-ўқитиш назариясининг бошланғич қоидалари бўлиб, ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этишда уларга амал қилиши керак.
Таълимда ўқитиш тамойилларининг мажмуаси мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- фаолли тамойили;
- ўқитишда назария билан амалиётнинг боғлиқлиги тамойили;
- кўргазмалилик тамойили;
- ўқитишнинг тарбияловчи характери тамойили;
- илмийлик тамойили;
- ўқитишда тизимли ва изчиллик тамойили;
- ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили;
- намуналардан фойдаланиш тамойили;
- талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили;
- билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги тамойили;
- дидактик редукция тамойили;
- ўқитишда талабалларнинг онглилиги ва фаоллиги.
Мутахассислик фанларини ўқитишда ушбу тамойилларга амал килиш тавсия этилади
Фаоллилик тамойили - талаба мустақил тарзда ўзи ҳаракат қилган пайтда яхши ўрганади ва ўзлаштиради. Шунинг учун ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши керакки, талаба кўпроқ ҳаракатлар қилиши керак бўлсин.
Талабалар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак, чунки талаба қандайдир иш бажаришни онглироқ равишда ўзлаштиради ва бу билим хотирасида чуқурроқ ўрнашиб қолади. Бунинг натижасида талаба билимларни яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиради ва эслаб қолади ҳамда қизиқиши ортади. Баъзи бир қобилиятларга эса, масалан мустақиллик ва индивидуал равишда ўрганиш каби қобилиятларга фақат шу тарзда эришиш мумкин холос. Бунинг учун, ўқитувчи жуда яхши услубий қобилиятларга ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Ўқитишда назария билан амалиёти билан боғлиқлиги - Илмий билимлар кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти эҳтиёжлари асосида пайдо бўлиб, ана шу фаолиятга хизмат қилганлиги ва ҳаёт билан боғланганлиги сабабли, бу билимларни эгаллаш учун уларнинг мазмунини ўзлаштириб олишгина эмас, балки билимларни амалда қўллай билиш ҳам керак.Талабаларни амалий фаолиятга тайёрлаш назарий билимларни эгаллаш жараёнида бошланади. Кейинчалик у тажриба ва амалий машғулотларда давом эттирилади. Бу машғулотларда талабалар ўқитувчи раҳбарлигида тажриба шароитида олинган билимларнинг ишонарли эканлигини текширадилар, бу билимларни мустаҳкамлайдилар ва чуқурлаштирадилар ҳамда уларни амалда қўлланиш кўникмалари ва малакаларини ҳосил қиладилар.
Амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиёти талабалар амалий фаолиятининг муҳим босқичидир. Улар эгаллаб олган назарий билимлари асосида танлаган и хтисосликларига доир меҳнат кўникмалари ва малакаларини ҳосил қиладилар. Шу билан бирга назарий билим ҳам тўлдирилиб, конкретлаштирилиб борилади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling