«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Download 1.72 Mb.
bet63/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Баҳолаш тамойиллари. Билимларни текшириш ва баҳолаш муайян дидактик талабларга жавоб бериши керак. Текшириш ва назорат қилиш системали, доимий тарзда бўлиши шарт. Бу талабга риоя этилмаса, таълим олувчиларнинг ўқишга нисбатан муносабати ёмонлашади, билимларнинг сифатига салбий таъсир қилади.
Билимларни баҳолаш индивидуал характерга эгадир. Ҳар бир таълим олувчи
унинг қайси билимлари, кўникма ва малакалари баҳоланаётганини билиши керак. Таълим берувчининг саволларига ва вазифаларига жавоб беришга тайёрлик ҳолати билимларни текшириш ва баҳолаш ўқув жараёнининг муҳим бир бўлагига, унинг тарки бий қисмига айланган тақдирдагина рўй беради. Таълим олувчининг билимлари, кўникма ва малакалари давлат ўқув режаларининг бажарилиши нуқтаи назаридан текширилади ва баҳоланади. Таълим олувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини текшириш шакллари турличадир. Баъзан таълим берувчи билимларни текширишнинг узоқ вақт мобайнида бир хилдаги усулларини қўллайди. Унда сўраш, савол бериш, изо ҳлаш каби муайян одат пайдо бўлади. Таълим олувчилар бугундай текширишга мослашиб кетадилар, ўқитувчининг қай тарзда сўраши уларга олдиндан маълум бўлади. Улар фақат таълим берувчи учун, уни қаноатлантириш учун жавоб бера бошлайдилар.
Қуйидаги бешта асосий тамойиллар баҳолаш тизими самарадорлигининг пойдевори ҳисобланади:
*ўқув мақсадларига асосланганлик;
*ҳақиқийлик;
*ҳаққонийлик;
*ишончлилик;
*қулайлик.
1. Ўқув мақсадларига асосланганлик. Самарали баҳолашнинг асосий тамойили ўқув мақсадларига асосланганлик ҳисобланади. Баҳолашнинг сифати ўқув мақсадларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ўқув мақсадлари баҳолаш мазмунини аниқлаб беради. Ўқув мақсадларининг қўйилиш даражасига қараб, баҳолашнинг шакли ва усуллари танланади. Шунингдек, ўқув мақсадларига эришиш учун бажарилган фаолият натижаси, баҳолаш мезонларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар қандай баҳолаш тизими лойиҳалаштирилаётганда, баҳолаш топшириқлари берилган таълим мазмуни доирасида бўлиши талаб этилади. Баҳолашни лойиҳалаштираётганда, ҳар доим қуйидаги икки саволни эътиборга олиш лозим:
Баҳолаш топшириқлари таълим жараёнидан кўзланган ўқув мақсадларини тўла акс эттирадими?
Ўқув мақсадлари даражасига баҳолаш шакллари, усуллари ва мезонлари тўғри танландими?
Масалан, йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича олган билимларни баҳолашда ёзма тест олиш усули мос келиши мумкин. Лекин, ундан машинани бошқариш малакаларини баҳолашда фойдаланиб бўлмайди. Бу малакалар оғзаки ёки ёзма эмас, балки амалий фаолиятга асосланган баҳолаш усули ёрдамида баҳоланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Ҳақиқийлик. Ўқув мақсадида кўзда тутилган натижагина баҳолашга қаратилган топшириқ ёки тест ҳақиқий ҳисобланади. У баҳоланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар соҳасидаги натижаларга қаратилган бўлиши лозим.
Таълим олувчи эришган натижалар тўғрисида асосланган ва ишончли ахборотлар берилиши керак. Таълим олувчи эгаллаган билим, малака ва кўникмалар ҳамда шахсий фазилатларни ўлчаш имконини берадиган методлардан фойдаланиш зарур.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling