«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
-МАВЗУ: ТАЪЛИМНИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ. МУНОЗАРА, ФИКРЛАШГА МАЖБУРЛАШ, ИШЧАНЛИК ЁКИ РОЛЛИ ЎЙИНЛАР, ГУРУҲИЙ ИШЛАШ УСУЛЛАРИ
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
9-МАВЗУ: ТАЪЛИМНИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ. МУНОЗАРА, ФИКРЛАШГА МАЖБУРЛАШ, ИШЧАНЛИК ЁКИ РОЛЛИ ЎЙИНЛАР, ГУРУҲИЙ ИШЛАШ УСУЛЛАРИ
Таълимни фаоллаштиришнинг аҳамияти Айрим олий ўқув юртларини битирувчилар ўз ихтисослигига оид махсус ўқув фанларидан бир-бирига боғланмаган лавҳалар шаклида билимга эга бўлиб, ўз илмий фаолиятида учрайдиган мажмуавий (комплекс) вазифаларнинг оптимал ечимларини топишда қийналмоқдалар. Шунингдек, улар мустақил тарзда илмий фаолиятга кириб кетишга ҳам тайёр эмас. Таълимнинг фаол усулларидан етарлича фойдаланилмаслиги мазкур муаммони келиб чиқишининг асосий сабабларидан биридир. Таълим беришда ва уни бошқаришда тескари алоқа талаблар томонидан ўқув материалини англаб етишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Тескари алоқа ўқитувчи ва талаба қўйилган мақсад сари тўғри бораётганининг аниқлаб ва керакли ҳолларда жараён кечишини ростлашда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Таълим беришда ва уни бошқаришда тескари алоқа талаблар томонидан ўқув материалини англаб етишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Тескари алоқа ўқитувчи ва талаба қўйилган мақсад сари тўғри бораётганининг аниқлаб ва керакли ҳолларда жараён кечишини ростлашда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали талабалар ўқув материалини англаб етадилар, оптимал ечимларни излаб топадилар, педагогик амалиётда маълум бўлган ғоялар ва қонуниятларни, шунингдек ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини, имкониятларини такомиллаштирадилар. Фаол таълим шароитида ўзлаштирилган билим ва иш ҳаракат усуллари мазмунан мукаммал тизимли, мантиқан тугал ва турли ишлаб чиқариш вазиятларида қўлланишга яроқли бўлади. Бунда асосан баҳс-мунозара, фикрлашга жалб қилиш, доскада мустаҳкамлаш, ишбилармонлик ўйини, ролли ўйин, ақлий ҳужум ўйини, китоб (манбалар) билан ишлаш ўйини, касбий компьютерли ўйинлар каби таълим методларидан фойдаланилади. Фаол таълим услубларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш орқали талабаларни мустақил ишлашга, фикрлай олишга, дарсдаги фаоллигини оширишга, яъни топқирлиги, ташаббускорлигини ривожлантиришга ва энг асосийси, дарсда фанлараро алоқадорликни таъминлашга катта имкониятлар яратади. Бозор муносабатларига тадрижий-эволюцион йўл билан кириб бораётган республикамиз равнақи учун ижтимоий фаол, ўз фуқаролик бурчини теран англайдиган, янгиликларга интилувчан, тадбиркор, мустақил фикр юритиб, ижодий фаолият кўрсата оладиган ишбилармон мутахассис кадрлар тайёрлаш зарурлиги исбот талаб этмайдиган ҳаётий ҳақиқатдир. Жамият томонидан таълим-тарбия тизими олдига қўйилган бундай масъулиятли вазифа педагогика фанининг ривожланишига ҳам ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Ана шундай ривожлантириш йўлларидан бири фаол таълим эканлиги педагоглар, психологлар ва амалиётчилар томонидан тўлиқ эътироф этилган. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling