«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Мустақил ишни бажариш учун фанлар бўйича талабаларга зарурий услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзма мустақил топшириқлар
- График мустақил топшириқлар
- Амалий характердаги мустақил топшириқлар
- Мустақил ишларни ишлаб чиқиш
Мустақил ишни бажариш учун фанлар бўйича талабаларга зарурий услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Оғзаки мустақил топшириқлар: - дарслик бўйича материални ўрганиш ва такрорлаш, чизмалар ва схемаларни ўқиш, турли техник адабиётлар ҳужжатлар ва материалларни ўрганиш асосида ўқитувчи саволларига жавоб тайёрлаш, ишлаб чиқариш фаолияти таҳлили кабилар киради. Материалларни англаб мустаҳкамлаш ва ёдлашга мўлжалланган. Ёзма мустақил топшириқлар: - ҳисоблаш учун берилган вазифаларни бажариш, ум умлаштирувчи ва такрорланувчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб чиқиш, лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ҳисоботлар тузиш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади. График мустақил топшириқлар: - уларга турли чизмачилик ишларини эскизлаштириш, кесмалар ва кесишмаларни тасвирлаш, айрим детал ва тугунларни чизиб кўрсатиш ва х.к), схемалар, графиклар, диаграммаларни тузиш, кузатиш натижаларини тасвирлаш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади. Амалий характердаги мустақил топшириқлар: - талабалар ўқитувчи топшириғи асосида мустақил ишни бажариш жараёнида маълум детал тайёрлаш, тугун ва механизмларни йиғиш, техник жараёнларни ишлаб чиқадилар. Ушбу ишларни бажарганда талабалар асбоб-ускуналарни танлаш, ишлов бериш режасини аниқлаш ва ҳисоблаш, янги мосламаларни лойиҳалаш, макет ва моделлар, намуналар каби ишларни амалга оширадилар. Мустақил ишларни ишлаб чиқиш Ҳар бир фан бўйича талаба мустақил ишига раҳбарлик қилиш юкламаси ўқитувчи шахсий иш режасида қайд этилади. Талаба мустақил ишига раҳбарлик қилиш кафедрада тузилган, кафедра мудири томонидан тасдиқланадиган маслаҳатлар жадвали асосида амалга оширилади.Талабанинг мустақил иши бўйича маслаҳат соатлари гуруҳ журналида қайд этилиб борилади. Талаба мустақил ишини назорат қилиш ўқув машғулотларини бевосита олиб борувчи ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Талабанинг мустақил иши, муайян фан ўқув дастурида ажратилган соатларга мос баҳоланади ва натижаси бўйича талабанинг умумий баҳосига киритилади. Талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, шу жумладан мустақил иши бўйича олган баҳолари гуруҳ баҳолаш ойнасида ёритиб борилади. Талаба мустақил ишини назорат қилиш турлари ва уни баҳолаш мезонлари тегишли кафедра томонидан белгиланади. Мустақил ишларни баҳолаш мезонлари талабаларга ўқув йили (семестри) бошланиши олдидан услубий материаллар билан биргаликда тарқатилади. Фанлар кесимида талабаларнинг мустақил ишлари бўйича ўзлаштириши мунтазам равишда гуруҳларда, кафедра йиғилишлари, факультет кенгашида муҳокама этиб борилади. Талабанинг мустақил иши бўйича бажарган ишлари (ҳисобот, реферат, ҳисоблашлар ва ҳ.к) рўйхатга олинади ва ўқув йили мобайнида сақланади. Юқори даражада баҳоланган талабаларнинг мустақил ишлари маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантирилади. Таълим муассасаларида мустақил ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун раҳбарият ва ўқитувчилар айни вақтда ҳам яхши педагог, ҳам мутахассислик сирларини яхши биладиган мутахассислар бўлиши керак. Таълим муассасаларида мустақил ишларни самарали ташкил этиш учун қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш керак: - талабаларни миллий мустақиллик руҳида тарбиялаш мазмуни, шакл, метод ва воситаларни такомиллаштириш; - таълим, тарбия ва ривожлантириш мақсадларининг бирлиги, умумилмий, умумкасбий ва махсус тайёргарликнинг узвийлигини таъминлаш; - илғор педагогик ва ишлаб чиқариш тажрибаларини, фан ва техника ютуқларини ўрганиш, умумлаштириш ҳамда таълим-тарбия жараёнига жорий этишдан иборат. Мустақил ишларда иштирок этиш таълим муассасаларидаги барча раҳбарлар, ўқитувчилар, муҳандис-педагоглар учун мажбурий бўлиб, уларнинг педагогик фаолиятини ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил ишни баҳолаш мезонлари таълим йўналишлари ва мутахассислик фанларининг хусусиятларидан келиб чиқиб алоҳида тузилиши мумкин. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling