«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Download 1.72 Mb.
bet75/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Лойиҳа усули
Лойиҳа усули йўналтирувчи матн усули билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу иккита усул бир-биридан қуйидагича фарқланади.
- йўналтирувчи усули эътиборни мустақил ўрганишга қаратади;
- лойиҳа усули мустақил ўрганишдан ташқари эътиборни мутахассисликни эгаллашда керакли шахсий қобилиятлар ва кўникмаларни ўрганишга қаратилган;
- лойиҳа усули хусусан лойиҳалар билан ишлашни ўрганиш ҳамда ўзлаштиришни кучайтириш мақсадида қўлланилади.
Лойиҳа усули Европа мамлакатларида «Лойиҳаларга ва мавжуд билимларни янги вазиятда қўллашга қаратилган таълим» деб аталади. Лойиҳа асосан ўрганишга хизмат қилиш, назария билан амалиётни боғлаш, корхонада учрайдиган бирон иш жараёнига таълуқли бўлиши, талабалар томонидан мустақил режалаштира олинадиган, меҳнатни ташкиллаштиришни ва амалга ошира оладиган бўлиши лозим. Бунда талабалар ўзларининг мутахассислик соҳаси бўйича муаммони ечиш усулларини ишлаб чиқиш имкониятларига эга бўлишади.
Лойиҳа усулининг бутун таълим жараёни доирасида қўлланиши учун, лойиҳалар қуйидагича бўлиши керак:
1. Аниқ чекланган топшириқ, масалан бирор ишни режалаштиришдан бошлаб сифат текширишигача иш тартиби таърифи билан бирга берилиши керак.
2. Талабалар нуқтаи назаридан топшириқ мураккаб бўлиши ва улардан мавжуд билимларини бошқа вазиятларда қўллай олишни талаб қиладиган топшириқ бўлиши керак. Чунки талаба муаммони ҳал қилишда мавжуд билимларидан ташқари бошқа билим кўникмаларини ишлатишга мажбур бўлишлари керак.
3. Ўзлаштирилган билим кўникмалар орқали янги топшириқни режа асосида ва иложи борича мустақил ҳаракатланиши талаб қилинади.
Лойиҳа усулининг асосий мақсади шуки, топшириқни бажариш учун керакли барча билим кўникмалар жараён давомида ўрганилишдир. Талабалар берилган топшириқни бажаришда вазифаларни ўзаро тақсимлаб лойиҳа гуруҳи сифатида мустақил равишда режалаштирилишидан бошлаб амалга ошириш ва хулоса чиқаришда биргаликда ишлашади.
Ўқитувчи ўрганиш жараёнини назорат қилади ва систематик равишда бошқаради. Лойиҳа давомида барча босқичларни қайд этиш ва лойиҳа ишини таққослаш имконияти бўлиши учун қуйидаги ҳужжатлар ишлатилади:
- лойиҳа (кинематик схемалар, ишчи чизмалар);
- лойиҳага тегишли топшириклар таърифи;
- йўналтирувчи саволлар;
- ўқув мақсадлари ҳақида маълумотлар;
- ишлаш тартиби ва вазифаларни тақсимлаш бўйича кўрсатма;
- баҳолаш варағи;
- назорат баённомалари;
- асбоб ва ускуналар, ўлчаш воситалари ва ёрдамчи материаллар рўйхати.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling