«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


-МАВЗУ: ЙУНАЛТИРУВЧИ МАТН УСУЛИ. ЛОЙИҲА УСУЛИ. МУАММОЛИ ЎҚИТИШ УСЛУБИ. МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИ


Download 1.72 Mb.
bet73/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

10-МАВЗУ: ЙУНАЛТИРУВЧИ МАТН УСУЛИ. ЛОЙИҲА УСУЛИ. МУАММОЛИ ЎҚИТИШ УСЛУБИ. МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИ
Йуналтирувчи матн усули
Йўналтирувчи матн усули Германия педагог амалиётчилари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, назарий жиҳатдан асосланиб, илмий асосда такомилл аштирилган.
Мутахассилик фанларини ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга доир олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, назарий ва амалий машғулотлар ўтказишда талабаларнинг бир қисми кўникмани тез ўзлаштирса, баъзи бирлари секин ўзлаштиради.
Натижада бир талаба тез ўзлаштириб, янги кўникмани ўрганишга тайёр бўлса, бошқаси учун янги амалий машғулотнинг фойдаси жуда кам бўлади. Яъни талабалар қизиқиши қисман барбод бўлади. Йўналтирувчи матн ёрдамида мустақил ўрганиш имконияти яратилади ва ҳар бир талаба янги кўникма учун керак бўлган билимни олиши мумкин бўлади. Йўналтирувчи матн усулида қуйидаги олти босқич талаба томонидан амалга оширилади. Ўқув жараёнини бундай босқичларга бўлиниши талабаларга мустақил ўрганишга туртки беради. Ўқитувчи аниқ ўқув мақсадига йўналтирилган саволлар ёки топшириқлар ишлаб чиқади. Талабаларга «Маълумот йиғиш» ва «Режа тузиш» босқичларида кинематик схемалар, жадваллар, эслатмалар, кўрсатмалар каби ёзма ҳужжатлар берилади. Бундай ҳужжатлар талабаларга мустақил маълумот йиғишда ёрдам беради. Ўқитувчи талабаларнинг аниқ мақсадга қаратилган ҳаракатига туртки беради ва ишини назорат қилади. Талаба эса ўз таълимининг фаол қатнашчиси бўлиб қолади. Энди у фақат тингловчи эмас, балки бажариладиган топшириқ учун керакли маълумотларни йиғади, ўз иш тартибининг вақтини ўзи режалаштиради. Бажарган иш натижасини ўзи баҳолайди.
Йўналтирувчи матн усули доирасида ҳаракатлар қуйидаги тарзда амалга оширилади:
1. Маълумот йиғиш.
Бу босқичда ўқитувчи талабаларга керакли барча манбаларни ва махсус саволлар варағини беради. Саволлар варағида талабаларга маълумотларни босқичма-босқич йиғиш тартиби саволлар шаклида берилади. Бу саволлар «Йўналтирувчи саволлар» дейилади. Йўналтирувчи саволларга жавоблар – бу иш топшириғини бажариш учун керак бўлган маълумотлар тўпламидир.
Демак, талабалар ўзларига берилган иш топшириғини таҳлил қилиб, дарсликлар ўқув-услубий кўрсатмалар, схема ва жадваллар ёки бошқа техник ҳужжатлар асосида иш босқичлари ёки керакли хом ашёлар ҳақида маълумот йиғадилар. Бунинг учун улар йўналтирувчи саволлардан берилган топшириқ таърифи ва ўқув мақсадлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling