«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Лойиҳа усулини амалга оширишни босқичма-босқич кўриб чиқамиз
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
Лойиҳа усулини амалга оширишни босқичма-босқич кўриб чиқамиз.
1. Маълумот йиғиш. Бу босқич учун ўқитувчи қуйидаги ҳужжат ва материалларни тайёрлаши лозим: - лойиҳа (схемалар, техник чизмалар); - лойиҳага тегишли топшириқлар таърифи; - йўналтирувчи саволлар; - ўқув мақсадлари ҳақида маълумотлар. Талабаларга чизма ва схемалар шаклидаги лойиҳа ҳамда топшириқ таърифи берилади. Ўқитувчи талабаларни йўналтирувчи саволлардан фойдаланиб топшириқни таҳлил қилишга жалб этади. Талабалар мустақил равишда дарслик, ўқув қўлланмалар ва тарқатма материаллар асосида маълумот йиғишади. Талабаларга техник чизмаларни беришдан мақсад, улар шу чизмалардан ўзларига керак бўлган қисмларни ўз ҳужжатларига кўчириб олишади. Сўнгра улар лойиҳани бажаришдаги иш босқичларини тузишади. 2. Режалаштириш. Бу босқичда талабалар мустақил равишда иш режасини тўлдиришади. Бу режада иш босқичлари, яъни уларнинг технологик кетма-кетлиги ва улар учун ажратилган вақт керакли жиҳозлар ва ускуналар ҳамда меҳнат хавфсизлигига оид тадбирлар ҳақида маълумотлар кўрсатилади. 3. Қарор қабул қилиш. Талабалар амалиёт ўқитувчиси билан биргаликда режалаштириш босқичида юзага келган натижаларни муҳокама қилишади. Ҳар хил ечимлар бир-бири билан таққосланади ва энг яхши оптимал вариант танлаб олинади. 4. Амалга ошириш Талабалар топшириқни иш режаси асосида мустақил равишда бажаришади. Ўқитувчи иш жараёнини назорат қилиб туради ва натижаларини «Назорат» дафтарига қайд қилади. Талаба ўрганиб олган билимларини янги вазиятда қўллай олади, систематик равишда ривожлантира олади. Баҳолашни ва танлашни билади ва янги ижодий ечимларни топа олади. 5. Текшириш Талабалар ўз иш натижаларини ўзлари текширишади. Масалан, иш натижаларини сифат критерийлари асосида баҳолаши мумкин. 6. Хулоса чиқариш. Талаба ва ўқитувчи иш жараёни ва натижаларини биргаликда таҳлил қилишади. Лойиҳа усулининг мақсади шуки, бунда талабалар ўз мутахассислиги бўйича билим ва кўникмаларидан ташқари ижтимоий ва шахсий компетенциялари соҳасига тегишли шахсий қарашларга эга бўлишади. Бу дегани, мутахассислар ўз соҳаларига оид билим кўникмаларидан ташқари қуйидаги қобилиятларга эга бўлишлари керак: - ташаббус кўрсатиш; - муаммоларга систематик ёндашиш; - қарорларни мустақил қабул қилиш; - мосланувчан бўлиш; - бирор муаммони ўзи ҳал қилиш; - доим малакасини оширишга бўлган истагини кўрсатиш; - ҳамкорликка тайёр маъсулиятли бўлиш. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling