«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Download 1.72 Mb.
bet78/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Модулли ўқитиш методи
«Модули ўқитиш” термини халқаро тушунча модул билан боғлиқ бўлиб, унинг битта маъноси - фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у, модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган информация блоки сифатида тушунилади.
Модул фанининг фундаментал тушунчаларини – маълум ходиса ёки қонун, ёки бўлим, ёки маълум бир йирик мавзу ёки ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади. Модул бу ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўқув фанининг бир ёки бир неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилгандир.
Ҳар бир модул маърузавий машғулотлар ва шу билан боғлиқ бўлган амалий (семинар), лаборатория машғулотларидан иборат бўлади. Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш орқали, ўқитишни табақалаш имконияти яратилади. Яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади.
Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у талабаларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир. Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини хар томонлама ечиш имкониятини яратади.
- Модул – фаолиятлик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш, дастурларни ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлайди;
- ўқитишни индивидуаллаштириш;
- амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган характерларни баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш;
- касбга қизиқтириш асосида, фаоллаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.
Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ
- таълим муассасасининг моддий-техник базаси;
- малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси;
- талабалар тайёргарлиги даражасига;
- кутиладиган натижалар баҳосига;
- дидактик материалларнинг ишлаб чиқилишига;

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling