«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Э лектрон дарсликни яратиш технологияси
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий сахифада мутахассислик фанининг мазмуни алоҳида бўлимлар бўйича вербал матн ва график шаклда (овозли ва овозсиз) берилган.
Яхши яратилган электрон дарслик асосида таълим узлуксизлигини ва фанлараро узвийликни таъминлаш мумкин. Электрон дарсликни ишлаб чиқишда биринчи навбатда унинг тузилмасини, ўқув материалини излаш тартибини, бўлимлар (модуллар) таркибини ишлаб чиқиш, яратиладиган дарсликнинг асосий таянч пунктини танлаш зарур. Мисол тариқасида ўрта мактабда ва касб ҳунар коллежида ҳамда олий ўқув юртларида ўрганиладиган «Математика» фани бўйича электрон дарсликнинг «функциялар ва графиклар» бўлими тузилмасини батафсил кўриб чиқамиз. Ўрта мактабда қуйидаги мақсад қўйилади – «функция», «аргумент», «функциянинг аниқланиш соҳаси», «функция графиги» ва ҳоказолар каби функционал тушунчаларни киритиш; оддий функцияларнинг хоссалари ва уларнинг графикларини ўрганиш, чизиқли тенгламалар тизимини ечишнинг график усули ўрганилади; квадрат тенгламаларни ечишнинг график усули ўрганилади. Касб-ҳунар коллежида ва ўрта мактабнинг 10 -11 синфларида функцияларнинг жуфтлиги ва тоқлиги тушунчаси киритилади, «Ҳосила ва унинг қўлланилиши» мавзуси ўрганилади; уни ўрганишда олдинги синфларда олинган билимлардан фойдаланилади ва функциянинг изланиш услубларига тегишли янги қоидалар, логарифмик кўрсатгичли ва даражали функциялар уларнинг хоссалари ва графиклари ўрганилади. Олий таълимда дифферинциал функция хоссалари, мураккаб, тескари, параметрик ва ошкормас функцияларнинг ҳосилалари, аниқмас ва аниқ интеграллар ҳамда даражали қаторлар ўрганилади. Демак «функциялар ва графиклар» бўлими бўйича таянч пунктида ўрта мактаб, касб ҳунар коллежида ва олий таълимда ўрганиладиган етарли ҳажмдаги ва ўзаро боғлиқ материал мавжуд. Мутахассислик фанларидан яратиладиган электрон дарсликлар тузилмаси умумтаълим фанларидан фарқли равишда ўзига хос хусусиятга эга. Биринчидан, мураккаб объектлар (машина,ускуна ёки уларнинг қисмларини), технологик жараёнларни виртуал кўринишда тасвирлаш мумкин. Иккинчидан, амалий машғулотлар ва топшириқларни компьютерли қўллаб қувватлаш ёрдамида мустақил бажариш мумкин. Учинчидан, соҳа бўйича фан, техника ва технологияларининг сўнгги ютуқларини исталган вақтда электрон дарсликка киритиш, матнларни иллюстацияларни ўзгартириш имконияти яратилади. 1. Асосий сахифада мутахассислик фанининг мазмуни алоҳида бўлимлар бўйича вербал матн ва график шаклда (овозли ва овозсиз) берилган. Матнлар икки кўринишда лотин ва кирилл графикасида тақдим этилган. Матн таркибидаги расмлар, схемалар ва графикларга турли ранглар билан ишлов берилиб, таълим олувчи объектдар ёки жараёнларнинг, тажрибалар ва ҳисоблашлар бажарилиш кетма-кетлигини қийналмасдан ажрата олиши мумкин. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling