II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу: Педагогик маҳорат ҳақида тушунча, унинг ўқитувчи касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти. Педагогик маҳорат курси вазифлари педагогик фаолият ва педагогик маҳорат структураси. Педагогик фикр тарихи ва мактаб амалиётида ўқитувчи маҳорати масалалари. Педагогик маҳорат фани ҳақида тушунча. Фаннинг асосий вазифалари ва таркибий қисмлари.
2-мавзу: Замонавий бошланғич синф ўқитувчисининг вазифалари. Ўқитувчи ва унинг жамиятда тутган ўрни. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган асосий талаблар. Ўқитувчининг касбий шаклланиш жараёни.
3-мавзу: Педагогик маҳорат ва педагогик маданият ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Ўқитувчи педагогик маданиятини таркиб топтириш, профессионаллаштириш. Ўқитувчи педагогик маданиятининг таркибий қисмлари. Ўқитувчининг педагогик маданияти ва манавий-ахлоқий қарашлари.
4-мавзу: Ўқитувчи педагогик махоратининг психологик тавсифи. Педагогик маҳоратнинг психологик тавсифи. Педагогик маҳоратда максадга юналтирилганликнинг афзалликлари. Ўқитувчининг педагогик эготсентризми.
5-мавзу: Ўқитувчи касбий фаолиятида педагогик низолар ва зиддиятлар. Уларни бартараф этишнинг педагогик-психологик талқини. Педагогик можаролар технологияси. Можароларни хал қилиш техникаси.
6-мавзу: Ўқитувчи касбий фаолиятида педагогик назокат ва одоб-ахлоқ. Педагогик назокат, ва хушмуомалалик, касбий педагогик дилкашликнинг ўқитувчи хулқ атворида шаклланиши.
7-мавзу: Ўқитувчи касбий фаолиятида педагогик техниканинг аҳамияти ва уни шакллантириш услублари. Педагогик техника ва актёрликка хос хусусиятлар. Педагогик техника ва мураббийлик шартлари.
8-мавзу: Ўқитувчининг нутқ техникаси ва нотиқлик маданияти. Педагогик нутқ функсиялар. Нутқ техникаси ва нотиқлик маданияти. Ўқитувчи нутқининг тўғрилиги, равонлиги, аниқлиги ва таъсирчанлигини ошириш. Нутқ техникаси ва нотиқлик маданияти. Ўқитувчи нутқининг тўғрилиги, равонлиги, аниқлиги ва таъсирчанлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |