Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori
Гидродинамик тадқиқотларни таснифлаш
Download 2.18 Mb.
|
Quduq.Gid.Tadqiq
2. Гидродинамик тадқиқотларни таснифлаш
Гидродинамик тадқиқотларни таснифлаш бу тадқиқотларнинг мақсади билан белгиланади ва олдинга қуйилган вазифага боғликдир. Газ конини ўрганилганининг турли босқичларида (уюмни ўзлаштириш, ундан тажриба-саноат миқёсида фойдаланиш ва уюмни ишлатиш) Гидродинамик тадқиқотларга нисбатан қуйиладиган талаб турлича бўлади. Умуман газ қудуқлари тадқиқоти қуйидаги турларга бўлинади: бошланғич, жорий ва махсус тадқиқотлар. I. Бошлангич тадқиқотлар барча разведка ва ишлатиш қудуқларида амалга оширилади. Бошланғич тадқиқотлар асосий бўлиб, тўла ҳажмда амалга оширилади ва қатлам параметрларини, унинг маҳсулдорлик тавсифини, қудуқнинг маҳсулот бера олиш имкониятларини аниқ-лашга ёрдам беради. Шунингдек, дебит билан қудуқ тубидаги ва оғзидаги босим ва температуранинг боғлиқлигини, оқимда суюқ ва қаттиқ заррачалар мавжудлиги ва ер юзасига чиқарилишини ҳисобга олган холда қудуқ иш режимини, бошланғич қатлам босимини, қатламни очишнинг даражаси ва сифатини ва б.ни белгилаш имконини беради. Баъзи холларда кесимни бир пайтда очиш имкониятини белгилаш ва кесимнинг маҳсулдорлик тавсифини аниқлаш мақсадида бошланғич тадқиқотлар ҳар бир оралиқ бўйича амалга оширилади. Қоида тариқасида разведка майдонларида тадқиқотлар атмосферага газ чиқариб амалга оширилади. Газ қудуқларининг бошланғич тадқиқотида қуйидаги параметрлар аниқланади: 1.Қудуқ оғзидаги статик босим. 2.Қудуқ оғзида ўлчаш асосида ёки чуқурлик монометрлари билан аниқланган қатлам босими. 3.Қудуқнинг турли иш режимларидаги қудуқ туби босими, худди қатлам босими сингари, қувурдаги ёки қувур ташқарисидаги бўшлиқда, ёинки чуқурлик манометрлари билан ўлчаш маълумотлари бўйича. 4. Қудуқ дебити критик оқимдаги шайбали ўлчагич ёки ўлчаш пунктига ўрнатилган диафрагмали ўлчагич маълумотлари бўйича 5. Босимнинг тикланиши ва барқарорлашуви жараёни ўзи ёзадиган манометр билан ёзиб олинади, бундай асбоб йўқ бўлган шароитда маълум вақт оралигида намунали манометр билан ёзиб олинади. Босимнинг эгри чизиқли тикланиши ва барқарорлашувини кейинчалик қайта ишлаш учун босим ўзгаришининг вақтга боғлиқлигини билиш керак. Босим ўзгаришини қайд қилиш оралиғи мазкур қудуқдаги босимнинг кўтарилиш суръати ёки пасайишидан келиб чиқиб белгиланади. Яхши ўтказувчан коллекторлар учун босимнинг тикланиши ва баркарорлашувининг дастлабки боскичида 0.5, 1 ва 2 минут оралиғида ўлчаш ўтказиш керак. Шундан кейин босимни ўлчашнинг такрорланиши секин-аста 5, 10, 30, 60 минутга ва ш.ў. камайиб боради. Ўтказувчанлиги паст қатламларда босимни тўла тиклаш ёки барқарорлаштириш зарурати тўғилса, эгри чизиқнинг охирги қисмини бир сутка ва ундан кўпроқ вақт оралиғида ўлчаш ўтказиб аниқлаш мумкин. Газ қудуғида бошланғич синов ўтказилганида худди жорий тадқиқот пайтидагидек, босимни тикланиш режимида ишлаш муддати ва тикланиш жараёни асосан одциндан танланади. Ҳозир мавжуд бўлган Гидродинамик методлар қудуқ-ларни синаш муддатини анча қисқартириш билан бирга, олинаётган ахборот сифати ва ҳажмини сақлаш имконини беради. 6.Турли режимларда ишлаётган қудуқ тубидаги ва оғзидагитемпература, шунингдек, босимнинг тикланиши ва барқарорлашуви жараёнида. 7.Турли режимларда чиқариладиган сув, конденсат ва қаттиқ аралашмалар миқдори. 8.Турли режимларда ишлаётган қудуқдан босим ва температуранинг ўзгаришига қараб, таркибида агрессив компонентлар мавжудлигига боғлиқ ҳолда, газ, конденсат ва сув намуналари физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш учун олинади. II. Конни ишлатиш жараёнида фойдаланиш қудуқларида жорий тадқиқотлар ўтказилади. Жорий тадқиқотларнинг асосий вазифаси конни ишлатишни тахлил ва назарот қилиш учун зарур маълумотларни олишдан иборат. Жорий тадқиқот ҳажми коннинг аниқ шароитига қараб белгиланади ва асосан қудуқларни гидродинамик тадқиқ қилишдан иборат бўлади. Бундан мақсад илгари қабул қилинган параметрларни текширищдан ва уларни конни ишлатиш жараёнида ўзгариш конуниятларини белгилашдан, агар текширилаётган параметрлардаги ўзгаришлар жиддий бўлса лойиҳавий кўрсаткичларга тегишли ўзгартиришлар киритишдан иборат бўлади. III.Махсус тадқиқотлар, қоида бўйича, ўрганилаётган қоннинг ўзига хос шароитлари билан боғлиқ ҳолда у ёки бу параметрларни аниқлаш учун ўтказилади. Махсус тадқиқотлар сирасига махсус танланган қудуқларда газ-сув туташ юзаси ҳолатини назорат қилиш, турли иш режимларида қудуқ ускуналарининг занглаш даражасини ўрганиш, уюмни ишлатиш жараенида айрим қатламларнинг заифлашиш даражасини ва бир неча қатламлар биргаликда очилганда газнинг бир горизонтдан иккинчисига оқиб ўтиш эҳтимолини аниқлаш, қудуқ туби зонасида намлик мивдорини ошишидан юзага келадиган ва бузилишларнинг қудуқнинг унумдорлигига таъсирини ўрганиш, қудуқни жадаллаштириш бўйича ишларни амалга ошириш (қўшимча тешиклар очиш, СКО, қудуқ туби зонасини мустаҳкамлаш, цемент тўприклар ўрнатиш ва б.) киради. 3-маъруза Konni ishlatish jarayonida teplofizik xususiyatlari. Reja: 1.Tabiiy gazlarni tarkibi va asosiy parametrlari. 2.Neft-gaz va gazokondensat aralashlamasining zichligi. 3.Gazning fizik-kimyoviy va teplofizik xususiyatlari Download 2.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling