Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori


VI. 1.2. Дифференциал манометрлар


Download 2.18 Mb.
bet32/43
Sana03.12.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1800842
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
Quduq.Gid.Tadqiq

VI. 1.2. Дифференциал манометрлар
Босимдаги фарқларни ўлчаш учун дифференциал манометрлардан фойдаланилади. Энг оммалашганлари суюқликли, пукакли мембранали ва сильфонли дифманометрлардир. Газ саноатида дифманометрлар асосан сарфўлчагичларда қўлланилади. Шу боисдан дифманометрларнинг ишлаш принципи ва ўрнатиш тартиби қудуқ дебитини ўлчаш бандида баён қилинган.
VI. 1.3. Босимни маҳаллий қайд қиладнган чуқурлик манометри
Қатлам ва қудуқ туби босими, шунингдек, қудуқ стволидаги қудуқ оғзидан то тубигача бўлган оралиқдаги исталган босим чуқурлик манометри билан ўлчанади ва қайд қилинади. ВНИИКАнефтгаз института томонидан ишлаб чиқилган, махаллий қайд қилинган бир нечта типдаги чуқурлик манометрлари мавжуд.
МГН-1 нормаль қаторли чуқурлик прецизион манометрлари.
Пружинали — поршенли типдаги бу манометрлар босимни ва унинг ўзгаришини (У1.2-расм) аник ўлчаш учун мулжалланган. Қудуқда босим таъсирида поршень 16 илгариланма ҳаракат қилади, статик нагрузкани олиш ва босимни ўлчаш аниқлигини ошириш учун эса айланма ҳаракат қилади. Поршень айланишининг даврийлиги корпус кувури 10 га монтаж қилинган электрон типдаги автоматик ўзгич 9 билан амалга оширилади. Поршень айланишининг тўхташ вақти нолдан (айланишнинг узлуксиз режими) 5—6 минутгача даражаси бўлган, берилаётган тўхташ (пауза)ни кўрсатадиган шкалали 7 ручка 6 ни буриш йўли билан амалга оширилади. Тавсия этилган режим соатли узатма вақти билан белгиланган ва У1.2-жадвалга биноан танланиши мумкин.
Поршенни қуруқ элементлар батареяси 4 билан озиқланадиган доимий ток электродвигатели 11 айлантиради. Элктродвигателдан айланма ҳаракат редуктор орқали 12 бир учи поршенга қаттиқ маҳкамланган ўлчаш пружинасига 15 ўзатилади. Пружинанинг иккинчи учи радиал — тиргакли подшипникка маҳкамланган вал 13 билан бирлаштирилган ва факқда айланма ҳаракат қияа олади.
У1.2-жадвал
Режимлар бўйича соатли узатманинг иш вақти



Кўрсаткичлар




Соатли узатманинг иш вакти, соат







Ишлаш режи­мный шкал ада ифодалаш

2

4

8

15

30

60

120

250


0

1

2

3

4

5

6

7

Қудуқдаги босимга пропорционал равишда поршень ҳаракатланади ва бу ҳаракат соатли узатманинг 20 барабанига 19 мустахкамланган диаграммага перо билан ёзилади. Бунинг учун ёзадиган пероси 18 бўлган каретка шарнир 17 воситасида поршень билан бириктирилади ва таранг тортилган сим кўринишида бажарилган йўналтирувчи бўйича фақат олдинга ҳаракатланади. Лабиринт типидаги 14 ажраткич концетрик жойлашган қувурчадан ташкил топган бўлиб, маноблокнинг ички бўшлиғини ташқи мухитнинг таъсиридан асрайди. Ажратгичнинг конструкцияси ишчи қисмларни тез булакларга ажратиш, уларни ювиб тозалаш, шунингдек, манометрнинг даражаларини бузмаган ҳолда маноблокни ишчи суюқлиги билан тўлдириш имконини таъминлайди. Маноблокни суюқлик билан тўлдириш олдидан уни корпус кувуридан 10 ажратиб, асбобни вертикал холатга келтириш керак.
Электродвигателнинг таъминланиш блоки кетма-кет туташтирилган тўрт қисмдан 4, улаб-узгич 2 ва тез кайнайдиган суюкдиги бўлган идиш 3 дан иборат. Ишчи температуранинг кутарилиши суюкликнинг бугланишини юзага келтириб, таъминланиш блокада босимни кутарилишига сабабчи булади ва таъминлаш манбаларинин ишдан чикишига каршилик кўрсатади. Электр занжир асбоб корпусидан ток узатгич 5 дан таркиб топади.




Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling