Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori


Download 2.18 Mb.
bet1/43
Sana03.12.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1800842
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Quduq.Gid.Tadqiq


O ‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI


QARSHI MUHANDISLIK IQTISODIYOT INSTITUTI



TASDIQLAYMAN”
О’quv ishlari prorektori
______ dots. O.N. Bozorov
_____” ___________2016 yil




KELISHILGAN”
Neft va gaz” fakulteti dekani
________ dots. A.R. Mallayev
_____” ___________2016 yil

NEFT VA GAZ FAKULTETI


5311900 - «Neft va gaz konlarini ishga tushirish va ulardan foydalanish»
yo’nalishi uchun


«QUDUQLARNI GIDRODINAMIK TADQIQOTLASH» FANIDAN




NGKITvaUF” kafedrasi


_________ ass. Z.A.Mavlanov
____”__________2016 y.




Tasdiqlayman”
NGKITvaUF” kafedrasi mudiri ____________ E.N.Dustqobilov
____”__________2016 y.

Qarshi – 2016 yil

1-Маьруза: Қудуқларни Гидродинамик тадқиқотлаш.


Режа:

  1. Кириш

  2. Қудуқларни тадқиқ қилиш хақида умумий маълумотлар.

  3. Гидродинамика ҳақида умумий тушунча.



Кириш
Ҳозирги вақтда қудуқларини Гидродинамик тадқиқ қилиш ҳамда олинган натижаларни қайта ишлашга оид кўпгина ишлар бажарилди.
Қудуқларни қайта ишлатишга тайёрлашдан аввал нефт ва газ саноати вазирлигининг геология бошқармаси амалдаги мулоҳазаларини тақдим этиш сўралади, нефт ва газ қазиб олиш бўйича йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларига, газ конларини жиҳозлаш корхоналарига, тармоқ, илмий-тадқиқот ва лойҳа институтларига мурожаат этган эди.
Қатламлар ва қудуқларни тадқиқ қилишда нефт ва газнинг физик-кимёвий ҳоссалари ҳамда уларни аниқлаш методлари тўғрисида умумий маълумотлар келтирилган. Нефт ва газнинг қовушқоқлиги ҳамда ўта сиқилувчанлигини босим ва температурага боғлиқ ҳолда ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг намлиги, иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлиги, дроссел-самараси ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Бу параметрларни янада тўғри аниқлаш методлари келтирилган. Бундай параметрлардан кўпинча қудуқ ускуналари коррозията учраган ва гидрат пайдо бўлабошлаган шароитдаги қудуқларни синашда ва уларни ишлатищда фойдаланилади. Тўхтатилган ва ишлатилаётган қудуқларда қудуқ туби босимини аниқлашнинг аналитик методлари баён қилинган, бу методлардан амалда фойдаланишда мехнатни анча осонлаштирадиган зарур ҳажмдаги ёрдамчи жадваллар берилган. Қудуққа қувурлар бирикмаси поғонасимон шаклда туширилганда, қудуқ стволидаги температура фарқи катта бўлганида ва газ оқимида суюқлик мавжудлигида қудуқ туби босимини аниқлашнинг методлари келтирилган.
Нефт ва газ фильтрациясининг стационар режимларида бажариладиган тадқиқотлар методлари ва олинган натижаларни қайта ишлаш усул­лари келтирилган. Гидрат ҳосил бўлиш шароитида газ қувурига газ чиқариш билан синов ўтказганда, кўп қатламлилик мавжудлигида ва қудуқларни ишлатиш маълумотларидан фойдаланиб қудуқларни тадқиқ қилиш ва олинган натижаларни қайта ишлашнинг янги амалий методлари баён этилди.
Босим, температура, оқим тезлиги ва бошқаларни ўлчашда фойдаланиладиган ер юзидаги ҳамда чуқурликдаги асбоблар ва комплексларнинг қисқача тавсифи келтирилди.
Олиб борилган газогидродинамик, кон-геофизикаси ва газконденсат тадқиқотлари асосида нефт, газ ва газконденсат қудуқлари ишлашининг технологик режимини жорий этиш методлари келтирилган.

Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling