Tasdiqlayman” О’quv ishlari prorektori


Гидродинамика ҳақида умумий тушунча


Download 2.18 Mb.
bet3/43
Sana03.12.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1800842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Quduq.Gid.Tadqiq

2. Гидродинамика ҳақида умумий тушунча.
Гидравлика –бу механиканинг бир бўлимидир. Унда суюқликлар мувозанати ва ҳаракат қонунлари, ҳамда уларни амалиётда қўллаш ўрганилади.
Гидравлика икки қонундан иборат: гидростатика ва гидродинамика.
Гидростатика суюқликларни мувозанат қонунларини, гидродинамика эса-суюқлик ва газларни ҳаракат қонуниятларини ўргатади.
Гидромеханик жараёнлар асосида гидродинамика қонуниятлари ётади ва бу қонунлар иссиқлик ва масса алмашиниши, ҳамда кимёвий ва биоқимёвий жараёнлар самарадорлигини белгилайди.
Гидравликада суюқлик, газ ва буғларни бирлаштириб умумий бир ном, яъни суюқлик деб юритилиши қабул қилинган. Бунга сабаб, суюқлик ва газларнинг ҳаракат тезликлари товуш тезлигидан кам бўлганда уларнинг ҳаракат қонунлари бир хил. Шунинг учун гидравлткада суюқлик ҳам, газлар ҳам, буғлар ҳам суюқликлар деб юритилади.
Суюқлик ва газларнинг кўпчилик хоссалари бир-бирига чқин ва ўхшаш. Масалан, суюқлик ҳам, газлар ҳам бирор шаклга эга эмас. Уларнинг қовушқоқлиги орасидаги фарқ жуда кичиқ, бундан ташқари критк температурадан юқори температураларда суюқлик ва газлар орасидаги фарқ умуман йўқолиб боради.
Гидравликанинг асосий қонунларидан фойдаланиб идеал ва реал суюқлик деган тушунчалардан фойдаланамиз.
Босим таъсирида абсолют сиқилмайдиган, температура ортиши билан зичлиги ўзгармайдиган ва қовушқоқликка эга бўлмаган суюқлик идеал суюқлик деб аталади.
Амалиётда суюқликлар босим таъсирида сиқилади, температура таъсирида зичлиги ўзгаради ва маълум қовушқоқликка эга бўладиган суюқликлар ҳақиқий суюқликлар деб юритилади.
Суюқлик ҳаракат режимлари биринчи бор тажриба қурилмасида 1883 йилда инглиз олими Рейнольдс томонидан ўрганилган.
Кичиқ кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти қудуқ деб аталади.
Қудуқнинг ердан юқори қисми усти, энг пастдаги охирги қисми туби деб аталади. Қудуқ тубидан устигача тўла бўшлиқ қисми унинг танаси (стволи) дейилади.
Қудуқлар асосан вертикал ва қия йуналтирилган шаклларда бўлади. Айрим ҳолларда горизонтал қудуқлар ҳам учрайди.
Қудуқ нефт, газ ва сув қатламларини ер юзаси билан боғловчи канал хисобланиб, у ер остидан нефт, газ ёки сувни олиш учун ҳизмат қилади.
Нефт, газ ва сув олиш учун мўлжалланган қудуқлар мажмуаси маҳсулот олинадиган (эксплуатацион) фонд деб аталади. Бундан ташқари маҳсулот (сув ёки газ) ҳайдайдиган назорат, пъезометрик ва шу каби ёрдамчи қудуқлар ҳам учрайди.
Маҳсулот ҳайдаладиган қудуқлар қатлам босимини сақлаб туриш учун, назорат қудуқлари эса маҳсус асбоблар ёрдамида нефт ёки газ уюмининг ишлашини кузатиш учун қўлланилади.
Бажарадиган вазифасидан қатъий назар ҳар бир қудуқ мустақил деворга эга бўлиши, қатламларни бир-биридан ажратиб туриши за­рур. Шу мақсадда ҳар бир қудуқ бурғиланиб бўлингандан сўнг, ун­га мустаҳкам пўлат қувурлар туширилиб қувур ортки қисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади.
Қудуқнинг бажарадиган вазифаси, чуқурлиги, бурғилаш техни­каси ва технологияси, ҳамда геологик шароитларга кўра, қудуқ деворини бир ёки бир неча қувурлар қолоннаси ёрдамида мустаҳкамлаш мумкин. Бунда ҳар бир қолоннанинг ортида цемент ҳалқаси­нинг кўтарилиш баландлиги ҳар хил бўлади. Ҳар хил чуқурликда бурғиланган қудуқ диаметри, мустаҳкам­ловчи қувурлар диаметри, сони, цемент ҳалқаси билан тўлдирилган қисми тўғрисидаги жами маълумотлар қудуқ конструкцияси деб ата­лади.
Энг оддий ва арзон конструкция сифатида йуналтирувчи қувур ва кондуктор қувуридан ташқари бир катор мустаҳкамловчи қувур туширилиш шароити қабул қилинган. бурғиларнинг энг мураккаб ша­роитларида оралиқ мустаҳкамловчи қувурлар сони учтага етиши мумкин.
Қудуқнинг ҳар кандай конструкцияси учун лойиҳа чуқурлигига­ча тушириладиган мустаҳкамловчи қувур эксплуатацион қолонна деб аталиб, унинг диаметрига асосан ер ости ускуналари танланади.
Кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор қалинлиги 7,5 - 12 мм ва диаметри 146-168 мм бўлган қувурлар ишлатилади.
Қудуқнинг туби қисми конструкцияси унинг уюмда жойлашган жойи, қатлам тоғ жинсларининг литологик ва физикавий ҳоссалари, қатламнинг тепасида газ ва остида сув мавжудлиги ва бошқа омил­ларга асосан танланади.
Бу ерда қатлам босимини сақлаш мақсадида сув қисмига бурғиланган
1- қудуқ тўла қалинлик бўйича очилади.
2- қудуқ қатламнинг чекка сувларига яқин жойлашганлиги са­бабли уни нефт-сув туташ юзасидан юқорироқ қисми очилади.
Қатлам ости суви бўлмаган ҳолда қудуқни тўла қатлам қалин­лиги бўйича очиш мумкин (3-қудуқ). Бу ҳолда қудуқ яна 8-10 метрга чуқурлаштирилади ва бу қисм қатлам маҳсулоти таркибидаги кум заррачалари йиғилишига мўлжалланган. Қудуқнинг бу қисми зу­миф деб аталади.
Агар газ дупписига яқин қисмда жойлашган бўлса, бу қудуқ тубини шундай жиҳозлаш керакки, унинг маҳсулоти газ дупписидаги газни олиб чиқмасин (4-қудуқ).
Қатламдан қудуқка нисбатан энг юқори оқим бу қатлам бурғи­ланиб бўлиб, унинг девори қувур билан мустаҳкамланмаган ҳолатда юз бериши мумкин. Бунда охирги мустаҳкамловчи қувур маҳсулдор қатламнинг устки қисмигача туширилиб цементланади. Қудуқ тубининг бундай конструкцияси қатлам мустаҳкам жинслардан тузилган ва унга газли ва сувланган қатламчалар бўлмаган ҳолла­рида қўлланилиши мумкин.
Аксарият ҳолларда маҳсулдор қатлам ҳам бутун қудуқ девори каби қувур билан мустаҳкамланади.
Маҳсулдор қатлам тез емириладиган тоғ жинсларидан тузилган бўлса, суюқлик оқими билан механик заррачалар олиб чиқилмаслиги учун эксплуатацион қувурнинг пастида маҳсус фильтр (сизгич) ту­шурилади. Сизгичдаги тешиклар ва ёриқликлар диаметри шундай тан­ланадики, механик заррачалар сизгич ортида қолсин.
Кўп ҳолларда қудуқ лойиҳа чуқурлигигача бурғиланиб унга мустаҳкамловчи қувур туширилади ва қувур ортки қисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади. Маҳсулдор қатлам ўқли ёки кумулятив перфоратор ёрдамида тешилади. Бу операция перфорация деб аталади.


Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling