«Tasdiqlayman» Qo‘shko‘pir tuman axborot – kutubxona markazi direktori: G. Saidova Qo‘shko‘pir tuman axborot – kutubxona markazi Kadrlar bo‘yicha inspektori M. Avezovaning 2022 yil uchun bir yillik ish rejasi
Qo‘shko‘pir tuman axborot – kutubxona markazi
Download 66 Kb.
|
Kadrlar menejeri ish rejasi
Qo‘shko‘pir tuman axborot – kutubxona markazi
kadrlar bo‘yicha inspektori: M.Avezova ҚАДРЛАР БЎЛИМИ НИЗОМИ I.Умумий қоидалар 1.1. Қадрлар бўлими ягона қадрлар сиёсатини шакиллантириш ва амалга ошириш, Таълим муассасасида хатлар ва хужжатлар билан ишлаш, мехнат ҳуқуқий муносабатларни расмийлаштириш, ходимларнинг шахсий хужжатлар йиғмажилдлари ва мехнат дафтарчаларини, Т-2 шаклдаги шахсий варақаларини юритиш тартибини ва қадрлар бўлими фаолиятига оид турли хисоботларни юритилишини таъминловчи мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади. Бўлим ўз мухрига эга бўлиб, бевосита коллеж рахбарига бўй сунади 1.2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармоишлари, юқори ташкилотларнинг меэрий хуқуқий – хужжатлари, йўриқномалари, буйруқлари шунингдек, коллеж устави, иш берувчининг буйруқлари ва фармишлари ҳамда ушбу Низомга таянади. 1.3. II.Асосий вазифалари 2.1 Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - кадрлар таъминоти, муассаса ходимларини тайёрлаш қайта тайёрлаш ва уларнинг касбий даражасини ошириш сохасида; - коллеж тузилиши ва штатини мувафиқлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш; - ходимлар билан ишлашда мехнат тўғрисидаги қонун хужжатларининг меъёрларига риоя этилишини таъминлаш; - ходимларнинг иш қобилиятларини ошириш мақсадида, нармал шарт-шароит яратиш ва жамоада соғлом маънавий рухий мухитни сақлаб туриш; - кадрлар ишига оид янги усуллар ва илғор технологияларни жорий этиш, кадрларга доир хужжатларни стандартлаш ва ахборот техналогик воситаларни қўллаш асосида ходимларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш. III. Бўлим функциялари 3.1. Бўлим зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади: - амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ корхона ходимлари танлаши ва жой жойига қўйилишини таъминлаш; - кадрлар билан боғлиқ вазият динамикасини мунтазам тахлил қилиб бориш, ундаги ўзгаришларни прагнозлаш; - ходимларнинг амалий ва касбий сифатларини ўрганиш, уларни касбий ва лавозим поғоналарида ўсишини режалаштириш, - бошқарувни барча даражалари учун тасиржан кадрлар резерви ва рахбарлик лавозимларига ўтишга тайёрлигини даврий равишда бахолаш; - ходимларнинг аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш, аттестация якунларини тахлил қилиш, тегишли хужжатлар ҳамда буйруқларни тайёрлаш ва расмийлаштириш; - моддий вамаънавий рағбатлантиришнинг амалдаги чора тадбирлари самарадорлигини тахлил қилиш, улар ходимларнинг мехнат ва ижтимоий фаоллигини оширишга таъсирини кучайтириш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар киритиш; - кадрлар шахсий таркибининг контингентига оид статистикхисобини юритиш хамда белгиланган хисоботларни тайёрлаш; - ходимларнинг мехнат дафтарчалари, шахсий хужжатлар йиғма жилдлари ва бошқа хужжатларини юритиш ҳамда сақлаш; - кадрларга оид ижтимоий масалаларни ҳал этишда рахбар ходимлар билан ишлаш; - ходимлар билан ишлашда Ўзбекистон Республикасининг мехнат тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш; - ходимларнинг хизмат сафарлари бўйича буйруқлар таёрлаш, хизмат сафари гувохномаларини бериш ва расмийлаштириш; - мехнат таътилидан ўз вақтида фойдаланишини назорат қилиш, белгиланган тартибда тегишли хужжатларни расмийлаштириш; - амалий ишда алохида ўрнак кўрсатган ходимларни давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқлар мукофотлар билан тагдирлаш хамда улар учун рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллаш юзасидан хужжатларни белгаиланган тартибда тайёрлаш; - ходимларни ижтимоий мухофаза қилишга, мехнат учун қулай шароит яратиш ва соғликларини химоя қилишга доир таклифларни билдириш; - белгиланган тартибда мехнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш, ходимларига пенсия тайинланиши муносабати билан хужжатларни тайёрлаш; - мехнат интизомига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш, ходимлапрнинг интизомий жавобгарлиги масалалари бўйича кўриб чиқиш учун таклифлар тайёрлаш; - ўрнатилган тартибда ходимларга хизмат гувохномаларини берилишини ташкил этиш; - ходимлакрнинг хозирги мехнат фаолияти тўғрисида маълумотномалар бериш; - бўлим ваколатига кирувчи масалалар юзасидан коллеж ходимларига ва ишга кираётган шахсларга тегишли маслахатлар бериш ва ваколати доирасида фуқароларнинг хатлари ва мурожатларини кўриб чиқиш. Download 66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling