Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov


XIX асрнинг ўрталарида АҚШ томонидан босиб


Download 1.92 Mb.
bet36/71
Sana07.05.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1439918
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71
Bog'liq
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.

XIX асрнинг ўрталарида АҚШ томонидан босиб
олинган худудлар



Худудлар

Кимга тегишли эди

Қачон АҚШ га қўшилган

Қандай усул билан

Луизиана

Францияга

1803

20 минг долларга ўзлаштирилган

Флорида

Испанияга

1810-1821 йй (1819 йилда шартлашилган)

Босиб олинган

Дарё юқорисидаги худудлар
Миссисипи

Англияга


1818 йил


ўзлаштирилган



Техас

Мексикага

1845 йил

Босиб олинган

Орезона

Англияга

1846 йил

Англия томонидан топширилган

Янги Мексика

Мексикага

1848 йил

Босиб олинган



АҚШ худудий майдонининг кенгайиши



Йиллар

Худудлар минг кв.км.

1776

1000

1803

2149

1848

7720

1867

9369
(1867 йилда АҚШ мулкига айлантирилган, Аляскани ҳам ҳисоблаганда)

АҚШ нинг юзага келиши, давлат сифатида мустаҳкамланиши ва тараққиёт сари юз тутишида бир қатор омиллар борки, улар Ғарбий ярим шардаги воқеа-ходисаларнинг Европадаги анъанавий шакллардан фарқ қилишини таъминлади. Аввало, Америка қитьасига бориб ўрнашган европаликлар ўзлари учун янги маконни ишончли тарзда ўзлаштиришлари лозим бўлди. Бунинг учун қитьанинг туб аҳолсига нисбатан геноцид уюштириш биринчи галдаги вазифа бўлди. Лекин, эгаллаб олинган улкан худудларда босқинчилик йўли билан орттирилган бойлик ва мол-мулкларни ҳимоя қилиш масаласидан қитьага келган барча қатлам аҳоли манфаатдор эди. Шу сабабли АҚШнинг ташкил топиши жамиятнинг бошқаришни тубдан ўзгартирган. Қонун асосида иш кўрадиган, фуқаролик хуқуқлари билан боғлиқ меъёрларга амал қиладиган инқилобий ўзгариш деб бахоланади. Ушбу инқилобий негиз ўз моҳияти билан мулкдорларнинг ҳимоясига қаратилган эди. Шу туфайли АҚШ давлатининг ижимоий асосида мулкдорлик ва хусусий хуқунинг давлат томонидан кафолатланиши ғояси турган. Ўз навбатида АҚШ ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш воситалари ва чоралари муътадил (юмшоқ) йўлда турган. Турли фитна-иғволар, тўнтаришлар, қирғин-баротларга йўл қўйилмаган. Хусусан, Европадаги буржуа инқилобларидаги каби қатли омлар, дорлар, гильотина (қатл жодилари) каби усул ва воситалар бўлмаган. Бунинг ўрнига АҚШ жамиятида музокарачилик, ўзаро битишув ва келишувлар сиёсий муҳокама ва музокаралар оқилона ва маъқул ҳисобланган.


АҚШ қонун-қоидалари ва конституцияси кенг маънода фуқаролик эркинликларининг реал асосини юзага келтирган. Улардан фойдаланишдаги оғишлар эса қорланган ва жазоланган.
АҚШ да бошиданоқ фуқаролик муносабатлари қарор топа бошлаши мамлакат сиёсий жараёнларида ҳамда иқтисодий – ижтимоий ҳаётида қулай ва нисбатан барқарор шароитларни таъминлашга хизмат қилди. Бу деган сўз АҚШ идеал жамият яратди дегани эмас эди. Лекин XVIII-XIX аср I ярми учун бу ҳодиса илғор тажриба сифатида катта аҳамиятга эга эди. XIX аср I ярми АҚШ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим давр бўлди. Энг муҳими айни шу даврда демократик партия ва республикачилар партияси (1828-1834) ташкил топиши, қулчиликнинг жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи омилга айланиши ва унга қарши кураш масалалари етакчи тарихий воқеаларга айланди.
Бу даврда иқтисодий ҳаётда ҳам катта силжишлар бўлди. Саноат ва транспорт жадал ривожланди. Аввало дарёлардан фойдаланилган бўлса, 1820-1830 йилларда барча штатларни бир бирига боғловчи тош йўллар қуришга алоҳида эътибор қаратилди. 1828 йилдан бошлаб темир йўл қурилишлари бошлаб юборилди.
Фабрика, завод саноат ишлаб чиқариш, хом ашё захираларини жадал ишга тушуриш ички иқтисодий салоҳиятни кучайтирди. АҚШнинг ташқи савдоси ҳам тез ривожланди. Лекин АҚШ ҳўжалик тизимида нотекислик бор эди: ғарбий штатлар аграр соҳага, шарқий штатлар саноатга кўпроқ мослаштирилган эди. Хукумат ушбу нотекисликларни юқотиб, текис ривожланиш йўлларини излаб топишга ҳаракат қилди. XIX аср I ярми АҚШ нинг жанубий штатлари ва саноатлашган шимол ўртасида кураш кучайиб борди. Бу эса оқибатда 1865 йилдаги фуқаролар урушига ва шимолнинг ғалабасига олиб келди. АҚШ да қулчилик бекор қилинди. Ижтимоий ҳаётда қоунун устуворлиги сари йўл тутилди.

МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ


1.1. Таълим бериш технологиясининг модели






Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling