4. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ва уюшмаган ёшлар
ўртасида оммавий спорт мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш орқали,
улар орасидан
жисмонан бақувват, иқтидорли, туғма истеъдоди бор
ёшларни саралаш (селекция) орқали спорт таълим муассасаларида
мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари учун жалб қилиш орқали,
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида
иккинчи мавсумда спортнинг мини-
футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси,
стритбол, миллий кураш ва workout турларидан мусобақаларни ўтказиш
орқали, 2022 йил якунига қадар 3 миллион нафар ёшларнинг оммавий спорт
тадбирлари билан қамраб олинишини таъминлашдан иборат.
III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби.
1. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат
қилувчи ёшлар ўртасида беш босқичли,
7-10 ёш, 11-15 ёш, 16-21 ёш, 22-26
ва 27-30 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг
мини-футбол, волейбол,
енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, миллий кураш
ва workout турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.
2. Маҳаллаларда
истиқомат
қилувчи
ёшлар
ўртасида
спорт
мусобақалари
беш босқичда ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: