Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари
Download 165.5 Kb.
|
77 II 26 05 2000 Ташки иктисодий фаолият
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-модда. Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик
- 11-модда. Ташқи савдо фаолияти
- СПиТ: 1.
- ОКОЗ: 1.
9-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик; ташқи савдо фаолияти; чет эл инвестицияларини жалб қилиш; Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти. 10-модда. Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик Олдинги таҳрирга қаранг. Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ишлаб чиқариш, молия, банк ва суғурта фаолияти, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий-техникавий, маданий, экология, гуманитар ва бошқа соҳаларда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиши ва кенгайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдир. (10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11-модда. Ташқи савдо фаолияти Ташқи савдо фаолияти халқаро товарлар, ишлар (хизматлар) савдоси соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятидир. Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, товарлар экспортидир. (11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) [СПиТ: 1.Божхона режимлари / Импорт] Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир. [СПиТ: 1.Экспорт (импорт) / Хизмат (иш) экспорти] Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспортидир. [СПиТ: 1.Экспорт (импорт) / Хизмат (иш) импорти] Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) импортидир. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1604-сон қарорига қаранг. (11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00); 2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)] Download 165.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling