Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
-боб. Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби
Download 58.71 Kb.
|
283 14.05.2020
4-боб. Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 22. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. (22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланганда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим. Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. (23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 241. Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади. (241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон) 25. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак. Аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак. 26. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг тижорат банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди. Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак. Download 58.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling