Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Download 58.71 Kb.
|
283 14.05.2020
[ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви; 2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш] [ТСЗ: 1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини юритиш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритади. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон) 2. Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Қудбиев зиммасига юклансин. Download 58.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling