Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]


-боб. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар


Download 58.71 Kb.
bet3/11
Sana16.06.2023
Hajmi58.71 Kb.
#1491905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
283 14.05.2020

2-боб. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар
4. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
а) Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади ва ушбу ишончнома контрактга илова қилинган ҳолда унинг ажралмас қисми ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо контрактини тузган томон — харидор билан ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширувчи ёки товар (иш, хизмат ) қабул қилиб олувчи томон фарқ қилса, шунингдек, ташқи савдо контрактини тузган томон — сотувчи билан ушбу контракт бўйича товарни жўнатувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) томон фарқ қилса, контрактда улар алоҳида кўрсатилиши лозим;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
б) Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Бунда товарнинг умумий қабул қилинган халқаро стандартлари, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи товар (хизмат) стандартлари, шунингдек, хусусияти бўйича унинг типи, модели, маркаси, нави, тури ҳам кўрсатилиши лозим.
Товарнинг миқдори ўлчовларнинг метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўлчов бирлигини аниқлашга Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган миқдорларини белгилаш ва қўллаш тартибига мувофиқ йўл қўйилади.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати);
в) Етказиб беришнинг базис шартлари («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича).
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда);
г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади.
Товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи — сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг охирги муддати тушунилади;
д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги нархи кўрсатилади.
Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади;
з) Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жавобгарлик назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра неустойка тўлаш мажбурияти юкланади;
и) Томонларнинг реквизитлари. Контракт матнида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади;
к) Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
(4-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
6. Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Бунда экспорт товарлари, ишлар ва хизматлар хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг амалга оширилиши, импорт товарлари, ишлар ва хизматлар эса улар бўйича тўловлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан:
бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида;
сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида ТСОЯЭАТга киритилиши лозим.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
7. Инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:
хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари;
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР);
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
«Инкотермс» бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
Инвойслар хўжалик юритувчи субъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) юкланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)

Download 58.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling