Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 58.71 Kb.
bet2/11
Sana16.06.2023
Hajmi58.71 Kb.
#1491905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
283 14.05.2020

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 май,
283-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бартер контракти — пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир ёки бир неча турдаги товарларни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бошқасига алмаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган контракт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган олиб чиқиш контракти, сотиб олиш контракти, олиб кириш контракти, сотиш контрактлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
импорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
импорт контракти — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
импорт биржа (ярмарка) контракти — биржа (ярмарка) савдоларида — товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
қайта ишлаш (республикадан ташқарида) бўйича контракт — Ўзбекистон товарларини божхона ҳудудидан қайта ишлаш учун ташқарига олиб чиқиш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш назарда тутилган импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар — Низомнинг ушбу бандида келтирилган контрактлар (инвойслар)ни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
экспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
экспорт контракти — товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);
экспорт биржа (ярмарка) контракти — биржа (ярмарка) савдоларида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт — товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш назарда тутилган экспорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
ишлар (хизматлар) экспорти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;
марказлаштирилган экспорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда экспорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
марказлаштирилган импорт контракти — ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда импорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт;
экспорт консигнация контракти — консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт, бунда консигнатор омборига тушган товарга эгалик ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар консигнантга тегишли бўлади;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
инвойс (ҳисоб-фактура) — халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
реэкспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
олиб чиқиш контракти — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
олиб кириш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган контракт;
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан йигирма иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
3. Ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ идентификация рақамлари шакллантирилади.

Download 58.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling