мавзу:ЯГОНА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИДА ТРАНСПОРТ УЗЕЛЛАРИ ВА ТЕРМИНАЛЛАРНИНГ АХАМИЯТИ Reja - Транспорт узели ва терминаллар.
- Терминалларда юк ташиш
- Yuk vа yo’lоvchi trаnspоrti turlаrini tаnlаsh оmillаri.
2. Tashishni rejalashtirish jarayoni. Транспорт узели ва терминаллар - Транспорт узели дейилганда турли транспортларнинг туташадиган жойлари тушунилади. Бундай туташадиган жойлар асосан катта шаҳарлар, аҳоли яшайдиган жойлар, саноат ва курорт марказлари ҳамда дарё портлари, автомобиль ва темир йўл бекатларида бўлади.
- Uzеl zvеnоlаr tаvsifi o’zgаrаdigаn jоydаgi so’nggi аlоqа vа tаrmоqdаgi jоyini ifоdаlаydi.
- Транспорт узели деб биргаликда транзит ва маҳаллий юк ва йўловчилар оқимига хизмат қиладиган бир неча турдаги транспорт турларининг кесишув ноҳиясидаги транспорт иншоотлари ва қурилмалари комплексига айтилади.
- Транспорт узели темир йўл узелидан ташқари денгиз ва дарё портлари, шаҳарга хизмат кўрсатувчи автомобил йўллари тармоқлари, саноат транспорти тармоқлари ва йирик шаҳар транспорт тармоқларини ўз ичига олади.
- Транспорт узелларида кўп сонли йўловчилар оқими транспорт воситаларидан тушадилар ва чиқадилар, бир транспорт туридан бошқасига ўтказилади, кўплаб юклар оқими ортилади, туширилади ва бир транспортдан бошқасига қайта ортилади.
- Темир йўл узеллари қўшиладиган йўналишлар сони, узелдаги станциялар сони ва вазифалари, узелдаги бош йўлларнинг ўзаро кесишуви, юк ва саноат ноҳияларининг жойлашиши ва ш.к. бўйича турли хил кўринишда ривожланиши мумкин.
2.Терминалларда юк ташиш Юк ташишда икки усул мавжуд бўлиб, унинг биринчисида юклар жўнатувчидан юк қабул қилувчига тўғридан-туғри етказиб берилса, иккинчисида жўнатиш ва (ёки) қабул қилиш жойларидаги терминалларга етказиб берилади. Иккинчи усулни терминал тизимли халқаро юк ташишлар деб юритилади ва унда транспорг жараёнини ташкил этиш асосий звеноси (I бўғини) вазифасини терминаллар бажаради. Терминаллар аксарият транспорт-экспедицион ишларни бажарадалар. - Терминал ибораси халқаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши натижасида МДҲ давлатларига етиб келган бўлиб, унинг том маъноси инглиз тилидаги terminal сўзи бўлиб, охирги тўхташ жойини билдиради.
- Жаҳон амалиётида эса treigh terminal ибораси ишлатилиб, унинг маъноси транспорт—тарқатувчи марказ бўлиб, турли хил товарларни омборларда (заруратга кўра) тижорат мақсадида сақлаш билан бирга, ҳар хил зарурий хизматларни ҳам бажаради.
- Терминалнинг асосий вазифаси товарларни бўш тарқатишдан
- иборат
- Терминал ёки терминал мажмуи – ҳозирга замон талабига биноан, технологик жихозланган, товарларни транспортировкалаш ва уларни гурухлаб тарқатиш билан боғлиқ комплекс инженер-техник иншоот бўлиб, унда қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
- божхона тўловлариии бажариш;
- ортиш-тушириш ишлари;
- кенг номенклатурадаги товарларни (контейнерларда келган товарларни ҳам) сақлаш;
- сархиллаш ва жўнатишга тайёрлаш;
- транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларга тўловли жой бериш;
- — суғурталаш ва ҳисобот ишларини бажариш;
- — ахборот хизмати, бошқа терминаллар, юк жўнатувчи ва қабул қилувчилар билан алоқани ташкил этиш;
- — меҳмонхона туридаги хизматни ташкил этиш.
- Терминаллар, асосан, йирик темир йўл бекатларида. дарё пристанларида, аэропортларда, юк автомобили терминал (ЮАТ) ларида ташкил этилади. Йирик темир йўл бекатларида махсуслаштирилган контейнер терминаллари хам бўлиши мумкин. Баъзи бир корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи очиқ турдаги ёки ёпиқ турдаги терминаллар бўлиши мумкин. Ёпиқ турдаги терминалга 2001 йил нефт ва нефт маҳсулотлариии Қамчи довони орқали ташиш билан боғлиқ Ангрен ва Поп нефт маҳсулотлари терминалини мисол қилиб келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |