Tashkent institute of design, construction and maintenance of automotive roads


Download 262.79 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi262.79 Kb.
#1039121
Bog'liq
мавзу 3


Мавзу-3: Сунъий йўлдош навигация тизимлари координаталар тизимлари
Сунъий йўлдош ва абонентнинг жойлашган жойини аниқлаш учун декарт координатасининг геоцентрик тизими қўлланилади. Ернинг сирти аниқ ифодаланган нотекислик бўлгани учун уни навигацион иловаларда координаталарга боғлаш учун фойдаланиш қийин. Бу муамолни ечиш учун яқинлаштирувчи математик сиртлар ишлатилади, қайсики улар ер сиртининг нотекислигини силлиқлайди ёки денгизнинг оммавий сатҳини геоид билан яқинлаштиради.
Шундай сиртлардан бири бу сферадир, қайсики у паст аниликдаги навигацион иловаларда ишлатилади. Ерни тақлид қилиш учун юқори аниқликдаги иловалар ва сунъий йўлдош навигацион тизимларида биаксиал эллипсоид ишлатилади, унинг ишлатилиши координаталарни боғлашда математик операцияларни мураккаблаштиради. Биаксиал эллипсоид катта ёки кичик ўқлар орқали берилади
GPS координаталари АҚШ МВ картографик бошқармаси Бутундунё геодезия координаталар тизими орқали 1984 (World Geodetic System, WGS-84) аниқланади. WGS-84 координаталар тизимида Ернинг масса маркази қабул қилинган, Z ва X ўқлари стандарт ер тизимига ўхшаш (Conventional Terrestrial System, CTS), шунингдек ер билан боғланган декарт координатаси Геоцентрик тизими (Earth-Centeric, Earth-Fixed Coordinate Systems-ECEF) номи билан машхур. ГЛОНАСС да шунга ўхшаш фарқи кам бўлган тизим (ПЗ-90)дан фойдаланилади. ПЗ-90 ва WGS-84 координаталаридаги фарқ 10 м, жойлашишни аниқлаш бўйича юқорианиқлик талаб этилмаган ҳолларда ушбу фарқни инобатга олмаса ҳам бўлади.
WGS-84 координаталар системаси
ECEF тизими ўқлари Ернинг марказида кесишади, ўқларнинг йўналиши эса қуйидагича аниқланади:
- Z ўқи Ернинг қутбига йўналган;
- Х ўқи экватор текислиги ва меридиан текислиги кесишмаси орқали аниқланади, Гринвич обсерваторияси ўртача координаталаридан иборат (гринвич меридиани);
  • Y ўқи шундай аниқланганки экваториал текисликда Х ва Y орасидаги бурчак 900 ни ташкил қилади.

  • Қабул қилгич ECEF координаталарини маҳаллий координаталар системасига ўтказади, у кузатувлар натижасида тузилган ва Ернинг сиртини (геоидни) текисликда акс эттирадиган географик хариталар ва схемалар билан хамкорликда ишлатилиши мумкин. Ернинг сирти шаклини максимал аниқликда тасаввур қилиш учун бир қанча параметрлар бўйича эллипсоид берилади (масалан катта яримўқларга), қайсики у координаталар системасини аниқлайди. Текисликда аниқ координаталарни олиш учун проекцион текислик билан турли проекцион услублардан фойдаланилади, қайсики улар бир нуқтада ёки эгрилик, масалан экватор бўйлаб ернинг сиртига тегади.

Координаталар системалари
Навигацион тизимлар орбиталари
Download 262.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling