Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Бухоро вилоят ҳокимининг 2022 йил 15 январдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 14-2-0 Q/22-сонли Қарорининг 3,2 бандида ҳар бир маҳалла бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни соғлигини тиклаш, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича, туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фузули Саломовнинг ҳисоботи эшитилмоқда.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#LIVE
Сессия ишида дастлаб “Ромитан туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида” туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Очиловнинг ахбороти тингланмоқда.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Ромитан туманида 2022 йилда жорий қилинган ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш тизими, улар фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаровнинг ахбороти тингланмоқда.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#LIVE
📍Томоша қилинг: Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси тўғридан-тўғри туман ҳокимлигининг расмий ижтимоий саҳифалари орқали намойиш этилмоқда!
YouTube: https://youtu.be/Anm1HXfPxyM
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#LIVE
Айни пайтда Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, доимий комиссиялар раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, сиёсий партиялар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |