Ташкил этилди!, Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевлар иштирокида


Download 113.53 Kb.
bet22/22
Sana03.02.2023
Hajmi113.53 Kb.
#1150316
TuriСеминар
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
МАЪЛУМОТЛАР

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда фуқаролардан 10 га яқин таклиф ва мурожаатлар келиб тушди. Улар асосан тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун ер майдони ажратиб бериш, электр-энергия, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, имтиёзли кредит ажратиш каби муаммолар ўртага ташланди.

Мурожаатларнинг 3 таси ижобий ҳал этилиб, 4 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди ҳамда ижроси маълум муддат талаб қилинадиган 2 та мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

РОМИТАНДА ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ АСОСИДА УЗУМ ЕТИШТИРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Бухорода 4-сектор ташаббуси билан ҳудуддаги ҳар бир туманнинг 1 та маҳалласида Фарғона тажрибаси асосида воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда.


25-ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 539 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб Газли шаҳрида жойлашган 25-давлат мактабгача таълим ташкилотида жажжи болажонлар учун "Бобурни ёд этиб" деб номланган шерхонлик кечаси бўлиб ўтди.


«Шоҳ ва шоир» номли маънавий - маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда йирик давлат арбоби ва саркарда Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди. Шоирнинг ўзбек тилида ёзган «Бобурнома» асари мазмун-моҳияти ҳақида ҳам қатнашчиларга маълумотлар берилди. Иштирокчилар унинг нафис ғазал ва рубоийларини ижро этишди. Тадбирда фаол иштирок этганларга фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди.

Бугун Қоракўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли 16 умумтаълим мактабида Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини юрт мустақиллиги ва тинчлиги, унинг жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олганлиги, дунё аҳли унинг меросини чуқур ўрганаётганлиги, асарларида тараннум этилган олижаноб ғоялар ва фалсафий мушоҳадаларидан завқ олаётганлиги алоҳида таъкидладилар.

Тадбирда ўқувчилар томонидан Бобур ижодидан тайёрланган байрам дастури иштирокчиларда буюк аждодимиз қолдирган бебаҳо маънавият хазинасига нисбатан яна бир карра эҳтиром ва эъзоз туйғуларини оширди.

Ромитан тумани Газли шахар 25 ДМТТ да бугун Буюк сиймо З.М.Бобурнинг 539 йиллилига багишлаб мактабга таёрлов,катта ва урта гурух тарбияланувчилари уртасида утказилган "Бобурни ёд этиб" деб номланган шеьрхонлик кечаси булиб утди.


14 февраля 2022 от 25 ДМТТ

Болажонлар буюк аждодларимиз З.М.Бобурнинг газалларини маромига келтириб айтишди.

Шеьрхонлик кечасида болалар катнашиб фахрий 1 ,2,3 уринни эгаллашиб фахрий ёрлик Билан такдирланди.
Бугунги кечамизда катнашган болажонлар

РОМИТАН ТУМАНИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хом ашёси ҳамда бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 2022 йилда пахта уруғчилиги билан шуғулланиш истагида бўлган фермер хўжаликлари танлов асосида уруғчилик тизимига киритилади.

Танлов 2022 йил 1 март куни туман ҳокимлиги биносида ўтказилади. Танловда қатнашиш учун ариза ва ҳужжатлар 2022 йил 28 феврал кунигача туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон ракамига мурожаат қилишингиз мумкин:
65-55-2-18-94
99-709-12-88

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати


"ЁЗГИ БИАТЛОН" СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши тасарруфидаги Ромитан туман ўқув спорт техника клуби томонидан Наил Шафигуллин хотирасига бағишланган ёшлар ўртасида ўтказилган Вилоят биринчилиги учун "Ёзги Биатлон" спорт мусобоқаси ташкил этилди.

Маскур спорт мусобоқасида вилоятнинг барча туман ва шаҳар ЎСТК ёш спортчилари фаол қатнашдилар. Спортчи ёшларимизни "Ватанпарвар" ташкилоти Вилоят кенгаши бошлиғи ўринбосари А.Жалилов, Ромитан тумани ҳокими ўринбосари Ф.Саломов ҳамда Ромитан туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи М.Ҳоджиевлар сўзга чиқиб, ёш спортчиларимизга Ватанга садоқатли мард ва жасур бўлиш каби ўз тушунчаларини бериб ғолиб бўлган спортчиларимизни қимматбахо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирладилар.

Шунингдек, 1-ўринни Ромитан туман ЎСТК жамоа спортчи йигит қизлари, 2-ўринни Вобкент туман ЎСТК ёшлари ҳамда 3-ўриннни Шофиркон ЎСТК спортчилари эгаллашдилар.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

#ОҒИР_ҲУДУД

⚡️⚡️⚡️ Ромитанда оғир ҳудуд сифатида танланган “Бахтиёрчи” маҳалласида инфратузилма яхшиланмоқда

Бугунги кунда барча ҳудудларда бўлгани каби оғир ҳудуд сифатида танланган “Бахтиёрчи” маҳалласида ҳам аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар бўйича инфратузилмани яхшилашга доир бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Одамларнинг бандлиги таъминлаш, оилаларда доимий даромад манбаини яратиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар бу маҳалла аҳолиси ҳаётида янги саҳифа очмоқда.

Ҳудудни янада обод ва файзли масканга айлантириш учун ҳамжиҳатликда иш олиб борилиб, фуқаролар ўз хонадонларини, томорқаларини ободонлаштириб аҳил бўлиб яшамоқда.

Қишлоқларда ҳам бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўчалар таъмирланиб, йўллар равонлашмоқда.

Аҳоли эҳтиёжларига қараб газ баллонларининг тарқатилиши, йўллар шағаллаштирилиши, тоза ичимлик суви учун қувурлар тортилиши, ҳудудларнинг ободонлаштирилиши аҳолининг эртанги кунига ишончни акс этмоқда.

Шу билан биргаликда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилмоқда.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари туманимиз аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.

УЛКАН ЧЎҚҚИЛАР САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ

Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман.
Ш.Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Дарвоқе, Ромитан туманидаги 1-ИДУМда бўлиб ўтган тадбирда Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Мамадинов Дилшодбек, Ихтиёр Собиров, Жалолиддин Муйиддинов, “Тарнаут” МФЙ раиси Ж.Қаҳҳоров, фахрий устозлардан Ш.Бозорова, Х.Ҳайитова, 1-ИДУМ директори Ш.Мусаева, директор ўринбосарлари: Ш.Бадалова, Д.Ҳожиева ва ўқувчилар иштирок етиб ёшларни ватанпарварликка даъват этдилар.

Мактабнинг собиқ ўқувчиси Шарипов Феруз Наимовович Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 9116 Ҳарбий қисмида хизмат қилиб келмоқда. У хизмати давомида ўзининг ватанпарварлиги, фидойилиги билан жаомаси орасида катта шуҳрат қозонди. Сидқидилдан қилган хизматлари учун Давлат раҳбари томонидан тақдирланди.
ДХХ чегара қўшинлари раҳбарияти 1-ИДУМ бағрида ўсиб улғайган, бугунги кунда миллий армиямиз сафларида ўзининг жасорати ва матонати билан сафдошлари ва келажак ёшларга намуна бўлиб келаётган, Шарипов Феруз Наимович Давлатимизнинг юксак мукофоти “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланлигини гапирганда ёшлар бундай йигит билан ғурурланишди.

Ишонч билан айта оламизки, бугунги кунда мактабизнинг фахрига айланган Феруз Шарипов бундан буён ҳам юксак профессионал маҳорат, мардлик ва жасорат кўрсатиб ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчини бажаришда садоқат намунаси бўлиб қолади.

“1-ИДУМ жамоасини ёш авлодни Ватанга муҳаббат, Мустақиллик ғояларига садоқат руҳида камол топтиришда, юксак маънавий тарбия беришда ҳалол ва беқиёс хизматларингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”-деди ДХХ чегара қўшинлари қўмондони С.Хусанов.

Биз мактаб жамоаси ҳам шундай ёшларимиз кўп бўлишини истаймиз. Бу учрашув ёшларда катта таасурот қолдирди.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Ҳаётдаги энг бебахо нарса бу – оила олдин ўзинг туғилганинг кейин эса ўзинг яратганинг!

Куни кеча оғир ҳудуд сифатида танланган “Бахтиёрчи” маҳалласида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Аслонова хотин-қизлар билан “Ҳаётдаги энг бебахо нарса бу – оила олдин ўзинг туғилганинг кейин эса ўзинг яратганинг!” мавзусида давра суҳбати ўтказиб уларнинг муаммоларини тинглади.

Худди шу куни ҳудуддаги 1 та ажрим ёқасига келган оила яраштирилди. Яна бир оиладаги нотинчлик бартараф этилди.

Шунингдек мурожаатларига асосан хотин-қизларимизга моддий ёрдам, бола нафақаси, кредит олиш шунингдек уй-жой олиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Туман “Тадбиркор аёл уюшмаси” раҳбари З.Остонова томонидан ёш келин ва қизларимизга ҳунар ўрганиб ўз ишларини бошлашлари тўғрисида тавсиялар берилди.

Шунингдек, ҳудуддаги оғир шароитда яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ҳамда 13 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.


#ОНЛАЙН
#НАВБАТДАГИ_ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ_ДАВОМ_ЭТМОҚДА

Ромитан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабули давом этмоқда.

Айни вақтга қадар фуқаролар қабулида турли масалалар билан мурожаат қилиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 23 нафарга етди. Уларнинг 16 нафари қабулда бўлиб, муаммо ва таклифларини билдирди.

Мурожаатлар асосан уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилмоқда.

Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилиб, ечими муддат талаб этадиган ёки қайта ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларига йўналтирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинмоқда.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

#ОҒИР_ҲУДУДЛАРДА

Ромитанда оғир ҳудуд сифатида танланган “Бахтиёрчи” маҳалласида инфратузилма яхшиланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини бажариш учун Ромитан туманида кенг қамровли чора-тадбир белгилаб олинган.

Шунга мувофиқ тумандаги 5 та маҳалла иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудуд сифатида танланиб, ушбу ҳудудларда йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш каби ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, бугун эрта тонгдан 1-секторда жойлашган “Бахтиёрчи” МФЙда ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Наманган вилоят халқ қабулхонаси мудири Юсупов Баходир ва туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда масъул раҳбарлар иш жараёнлари билан танишиб, хонадонбай ўрганишларда бўлишди.

Маълумки, мазкур МФЙ олис ҳудуд ҳисобланади. 343 та ҳонадонда 1890 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан банд. "Кайковус" кўчасида 15.2 км. йўл бор. 4.2 км. йўлни шағаллаш зарур. Туман автомобиль йўллари бошқармаси ишчи-ходимлари иш бошлашди. Йўллар текисланиб, шағалланмоқда.

Шунингдек, электр таъминоти бўйича 1 та янги трансформатор, 12 та бетон таянч ва 400 м тармоқ тортилди, ичимлик сув таъминоти бўйича 1 та мавжуд сув иншоотини таъмирлаш ҳамда 4,5 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 300 м траншея ковланди ва 200 м Д-100 лик труба олиб келиб, тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда, суюлтирилган газ масаласидаги мурожаатлар ечимига ҳам киришилди. Тиббий хизмат бўйича мурожаатларга ўрнида амалий ечим топилмоқда.

Ушбу ҳудудда режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тун-у кун фаолият олиб борувчи штаб ташкил этилган бўлиб, ушбу штаб вакиллари назорат-тафтиш ишларини ҳам олиб борадилар. Асадбек Ваҳобов раҳбарлик қилаётган штабнинг фаолиятига қаралса, ушбу маҳаллада жараёнлар кўнгилдагидек ташкил этилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

ЯНГИ ШАҲАР ВА ГУЗАР МАҲАЛЛАЛАРИДА ТАРМОҚ ҚУРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Косонсой туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, 2022 йил "Оғир ҳудуд"лар рўйҳатига киритилган "Гузар" маҳалласи "Оқ ер" кўчасига 1,65 км масофага янги ҳаво тармоғини қуриш учун темир бетон таянчлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Яна бир "Оғир ҳудуд"лар рўйҳатига киритилган "Янги шахар" маҳалласи "Бободехқон" кўчасига 5,2 км масофага янги ҳаво тармоғини қуриш учун темир бетон таянчлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Download 113.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling