Ташкилот раҳбари қабулига ёзилиш ҳамда оғзаки топшириқларини мониторинг қилиш тизими


Download 95.03 Kb.
Pdf ko'rish
Sana07.03.2023
Hajmi95.03 Kb.
#1243592
Bog'liq
Раҳбар қабулхонасига КОНСЕПЦИЯ



Ташкилот раҳбари қабулига ёзилиш
ҳамда оғзаки топшириқларини мониторинг қилиш тизими 
 
Ушбу тизим орқали ихтиёрий ташкилот раҳбарининг қабулига ёзилиш, раҳбар ва 
ёрдамчи ўртасида мулоқот қилиш, раҳбар билан учрашув вақтини келишиш, шунингдек 
раҳбар томонидан берилган оғзаки топшириқлар ижросини мониторинг қилиш 
имконияти яратилади.
Мазкур тизим веб–версияда ва муддатли лицензия асосида ҳимояланган бўлади.
Ихтиёри ташкилотларга тўлов эвазига ижарага фойдаланиш имконияти яратилиши 
лозим ҳамда лицензия муддати тугаганда автоматик ўчиб қолиши керак. Ушбу тизимни 
ихтиёрий ташкилотнинг серверига ўрнатиб бериш имконияти мавжуд бўлиши лозим.
Кейинчали худди шу функцияларни мобил илова орқали бажариш имкониятини 
яратишни ҳам ўйлаб кетиш зарур.
Веб версияга ҳам мобил иловага ҳам лицензион калитларни 1 йиллик ёки 6 ойлик 
генерация қилиш имкониятини яратиш лозим.
Мобил илова (қурилма) алмашган тақдирда ҳам лицензион калит ёрдами бошқа 
қурилма орқали ишлата олиш имконияти яратилган бўлиши лозим. Бунда, калитнинг 
яроқлилик муддати 1 йил бўлса, уни 5 ой 1-қурилмада ишлатигандан сўнг бошқа 
қурилмага солганда қолган 7 ой учун илаши керак.
1. Вазир қабулига ёзилиш модули (1. Календарь қабул): 
– Помошник: Вазирга қабулига келган шахслар тўғрисида маълумот юборади. Бунда 
хабарнома (уведомления) боради. *, ** 
– Вазир: Хабарни очганлиги ҳақида Ёрдамчида белги кўринади. 
– Вазир: Хабарга қуйдагича жавоб бера олади: 
- Ха (кириб, чиқгандан сўнг Ёрдамчи томонидан ушбу шахсга яшил ранг 
берилади) 
- Йўқ (Ёрдамчи томонидан қизил ранг берилади) 
- Кейинроқ келсин. (Бунда кейинроқ келадиган муддат календардан 
белгиланади.
– Вазир қабулига келганларнинг (ха, йўқ, кейинроқ келсин) кунлик реестри 
юритилади. 
– Вазир қабулига кирганда (Ха) Вазир ойнасида қабулига кирган шахсга топшириқ 
бериш тугмаси пайдо бўлади. Шу билан бирга Ёрдамчида ҳам ушбу қабулга кирган шахсга 
топшириқ бериш тугмаси пайдо бўлади. Ёрдамчида Вазир берган топшириқни ва 
муддатини ўзгартириш имконияти бўлади. 
 
2. Топшириқлар модули (1. Календарь топшириқ): 
– Вазир қабулига кирган шахсга Вазир ёки Ёрдамчи томонидан топшириқ бериш 
имконияти яратилади. (Бу мажбурий эмас.) 
– Топшириқда: 
- ** топшириқ мавзуси; 
- топшириқ мазмуни; 
- топшириқ берилган сана; 
- топшириқнинг ижро муддати; 
- топшириққа масъул ижрочи
- қўшимча ҳамижрочиларни қўшиш; 
- ижро турини танлаш имкониятлари яратилади.
Бунда, топшириқлар бир нечта ва турли мавзуларда бўлиши мумкин. 
– Топшириқ, вазир қабулига кирмаган шахсларга ҳам Вазирнинг топшириғига 
асосан Ёрдамчи томонидан берилиши мумкин. 


– Топшириққа, ушбу топшириқ берилган вақтдан бошлаб ижро муддатига 3 кун 
қолгунга қадар хеч қандай ранг билан ажратилмайди. 
– Топшириқнинг ижро муддатига 3 кун қолганда сариқ ранг билан ажратилади.
– Топшириқ ижроси ижро муддатидан ўтиб кетган тақдирда қизил ранг билан 
ажратилади. 
– Топшириқ ўз вақтида бажарилган бўлса, Ёрдамчи томонидан бажарилди 
тугмасини босиш орқали, яшил ранг билан ажратилади. 
– Умумий календарнинг юқори қисмида қуйидаги филтрлар бўлади: 
- Ижрочилар бўйича излаш; 
- берилган топшириқлар бўйича излаш; 
- ижро муддатига 3 кун қолган топшириқлар бўйича излаш; 
- ижро муддати ўтган топшириқлар бўйича излаш; 
- бажарилган топшириқлар бўйича излаш; 
- берилган топшириқ мазмуни ёки мавзуси бўйича излаш. 
 
3. Тизимнинг Админ қисми: 
– Админ Вазир ва Ёрдамчи (бир нечта бўлиши мумкин) ролларини очиб беради. 
– масъул ижрочиларни тизимга киритиб қўяди (Ёрдамчи ролида, мавжуд 
ижрочиларни ўзгартириш ва бошқа ижрочиларни қўшиш имконияти бўлади). 
– масъул ижрочилар тўғрисида маълумот: 
- Ф.И.Ш.; 
- лавозими; 
- телефон рақами; 
- телеграм рақами; 
- расми; 
- электрон почта манзили. 
4. Телеграм бот модули: 
Вазир ёки Ёрдамчи томонидан қайсидир шахсга топшириқлар белгиланган 
тақдирда, телеграм бот орқали ушбу ходимга хабарнома юборилади ҳамда топшириқни 
қабул қилиб олган тақдирда (ўқиганда) Вазир ва Ёрдамчига маълум бўлади. 
Шу тариқа топшириқ ижро муддатига 3 кун қолганда яна бир бор огоҳлантириш 
хабарномаси юборилади.
Муддати ўтган санадан бошлаб ҳар куни хабарнома юборилади.
Топшириқ ижроси таъминлангандан сўнг, Вазир ёки Ёрдамчи томонидан топшириқ 
ижродан олиниб яшил бўлганда ҳам ижрочига топшириқ назоратдан олинганлиги 
тўғрисида хабарнома юборилади. 
Телеграм бот орқали юбориладиган хабарномада: 
- топшириқ мавзуси; 
- топшириқ мазмуни; 
- топшириқ берилган сана; 
- топшириқнинг ижро муддати; 
-топшириққа қўшимча ҳамижрочининг Ф.И.Ш. ва телефон рақами; 
- ижро тури. 

Download 95.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling