Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
1 китоб

Парциал дастурлар мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий таълим фаолияти до-
ирасида амалга оширилади ва комплекс дастурлардан фарқли ўлароқ, улар мактаб-
гача ёшдаги болаларни ривожлантиришнинг ўзига хос муаммоларини, муайян таълим 
соҳаси ёки технологиясини, яъни фаолият услубини, улар мураккаб эмаслигини ҳал 
қилишга бағишланиши мумкин.


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
16
I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи
Парциал дастурларнинг номи лотинча “партиалис”дан келиб чиққан бўлиб, “нимани-
дир муқобил қисми” деган маънони англатади.
Парциал дастурлар, асосан, дастурни тўлдириш ва Мактабгача таълим ташкилоти 
дастурининг таълим алоқалари иштирокчилари томонидан яратилган асосий қисмини 
ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, парциал дастур мактабгача ёшдаги 
болани ривожлантиришнинг бир ёки бир нечта йўналишларини қамраб олиши ёки му-
айян бир ёш гуруҳидаги болалар учун таълим дастури бўлиши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг парциал таълим дастурларини ишлаб 
чиқишлари мумкин. Улар дастлаб “Илк қадам” ДЎДининг мақсадларидан 80 фоиз-
ни, ташкилий мақсадлари ва хусусиятларини, шу жумладан, ҳудудий хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда 20 фоизни ўз ичига олиши керак. Намуна сифатида икки парциал 
таълим дастурлари изоҳлари келтирилган 
4
:
4 Россия таълимнинг ривожланиши институти расмий сайти https://www.ranepa.ru/landings/federalnyy-
institut-razvitiya-obrazovaniya/
Аннотация 
Мактабгача ёшдаги болаларда математик бошланғич
тасаввурларни шакллантириш парциал дастури
Мактабгача таълимнинг “Мактабгача ёшдаги болаларда бошланғич мате-
матик тасаввурларни шакллантириш” парциал таълим дастури бошланғич 
математик фикрларни шакллантириш жараёнида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 
болаларнинг интеллектуал ва сезги қобилиятларини ривожлантиришга 
қаратилган.
Дастур мактабгача таълим ташкилотларида амалга ошириш учун мўл-
жалланган. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари, шунингдек
қўшимча мактаб ўқитувчилари, ота-оналар, болаларни математикадан мак-
табга тайёрлаш билан шуғулланадиган педагоглар учун тавсия этилади.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling