Ташкилотларида таълим дастурларини


Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
1 китоб

1.2. Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари
Мактабгача таълим ташкилоти ўзининг устувор мақсадлари ва вазифаларига 
мувофиқ, базавий ташкилотлар билан бир қаторда, унинг мақомини белгилайдиган 
асосий таълим дастурларидан ташқари, тегишли қўшимча таълим дастурлари асоси-
да амалга ошириладиган қўшимча таълим хизматларини ҳам кўрсатиши мумкин.
Қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш асосида қўшимча таълим хизматла-
рини (пуллик, бепул) тақдим этиш фақат ота-оналарнинг (уларнинг қонуний вакилла-
рининг) илтимосига биноан, улар билан шартнома тузиш орқали амалга оширилади. 
Мактабгача таълимнинг қўшимча дастурларидан фойдаланиш мактабгача ёшдаги бо-
лалар учун мактабгача таълим ташкилотларида ва ундан ташқарида ташкил этил-
ган ижодий студияларда, тўгаракларда, секциялар ва ҳоказоларда янги мослашувчан 
таълим шаклларининг ривожланиши билан мумкин бўлади.
Қўшимча дастурларга турли таълим йўналишидаги дастурлар киради: бадиий ва 
эстетик, этник-маданий, маданий, интеллектуал ривожланиш, коммуникатив ва нутқ, 
атроф-муҳит ва экологик, спорт ва фитнес, коррекциянинг турли йўналишлари ва 
бошқалар.
Баъзи ҳолларда мактабгача таълимнинг қўшимча дастурлари сифатида парциал да-
стурлар ишлатилиши мумкин.
Мактабгача таълимнинг қўшимча таълим дастурлари асосий таълим фаолияти 
(сайр, кундузги уйқу, асосий фаолиятлар, ўйинлар) амалга ошириш учун ажратил-
ган вақт ҳисобига ёки унинг доирасида амалга оширилмайди. Қўшимча таълим хиз-
матларини кўрсатиш доирасида олиб бориладиган машғулотлар сони ва давомий-
лиги СанПиН меъёрлари билан тартибга солинади. Асосий ва қўшимча дастурлар 
бўйича машғулотларнинг умумий вақти эса болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда 
ҳафталик рухсат этилган вақт миқдоридан ошмаслиги керак. 
1.3. Комплекс ва парциал дастурлар
Комплекс дастурлар асосий ўқув дастурининг барча жиҳатларини қамраб олади. 

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling