Ташкилотнинг стандарти ем-хашак йигувчи косилка техникавий шартлар


Download 61.18 Kb.
bet2/8
Sana20.06.2023
Hajmi61.18 Kb.
#1630574
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ts KKU-2 Uzbek

3.ТЕХНИКАВИЙ ТАЛАБЛАР

3.1 ККУ-2 ем-хашак йигувчи косилка ва унинг эхтиёт қисмлари TSt 23-001 талабларига, мазкур техникавий шартларнинг талабларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган ККУ-2.000 конструкторлик хужжатлари тўпламига мувофиқ бўлиши керак.




    1. Асосий параметрлари ва ўлчамлари:



Номланиши

Тавсифлари

3.2.1

Маҳсулот белгиланиши

ККУ-2

3.2.2

Агрегатланиш машинанинг тури усули бўйича

тиркама

3.2.3

Ишчи қамров кенглиги,ш, кўпи билан

2

3.2.4

Ишчи тезлиги, km/h

7...10

3.2.5

Бир соатдаги унумдорлиги, т/соат, камида

35

3.2.6

Транспорт тезлиги, km/h, камида

20

3.2.7

Майдалаб киркилган озукани кутариб бериш баландлиги,м

3,5


3.2.8

Кесиш аппаратининг тури

Зарбали, майдалаб киркувчи ва қарама-қарши пичоқли

3.2.9

Зарбали пичоқлар сони

44

3.2.10

Карама карши кесувчи пичоклар сони, дона

1

3.2.11

Йул тиркиши, камида,мм

165

3.2.12

Габарит ишчи холатидаги улчамлари,мм
-узунлиги
-эни
-баландлиги

5200±50
3330±50


4000±50



3.2.13

Косилка огирлиги,кг

1500±3%

3.2.14

Майдалаб киркилган озука узунлиги, mm

12-200

3.2.15

Минимал кесиш баландлиги, mm

50

3.2.16

Максимал кесиш баландлиги, mm

200

3.2.17

Кесиш баландлигининг ростлови

Гидравлик

3.2.18

Транспортга юклагандаги йуналиши

Оркага,чапга

3.2.20

Майдалаб киркувчи пичоклар сони, дона

4

3.2.22

Барабаннинг- айланишлар сони

1500

3.2.23

Барабаннинг харакатланиши

Понасимон ременли узатма

3.2.24

Ем-хашак йигувчи косилканинг харакатланиши

Тракторнинг қувват тортиб олиш вали

3.2.25

Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ходимлар сони

1




    1. Тавсифлари




  1. Зарбали, майдалаб киркувчи ва қарама - қарши пичоқлар ГОСТ 1577, 65Г маркали пулатдан ёки ГОСТ 1050, 30...50 маркали пўлатлардан кейинчалик термик ишлов бериш билан тайёрланиши шарт. Пичоқнинг кесиш жойи қаттиқлиги 48...52 НКСэ бўлиши керак.

  2. Роторли барабаннинг зарбали пичоқлари ўз ўқи атрофида эркин айланиши керак.

  3. Ем-хашак йигувчи косилка тракторга қўшилишини осонлаштириш учун, таянч устун билаи жихозланган.

  4. Ем-хашак йигувчи косилканинг юриш қисми иккита пневматик ғилдиракдан иборат. Улар рамага ук ва ступица орқали махкамланган.

Ғилдираклар ўкда қўл кучи ёрдамида айланиши ва ўқ оралиқ масофаси бўлмаслиги керак. Ғилдирак шинаси ГОСТ 7463 талабларига мос бўлиши керак. Валдаш гилдирак таянч юзаси ГОСТ 4366 солидол билан тўлдирилган бўлиши шарт.

  1. Рама, ротор, юклагичнинг пайвандлов бирикмалари ГОСТ 14771 ва 1 синф TSt 23.003 талабларига тўла жавоб бериши керак.

  2. Ем-хашак йигувчи косилканинг қуйма деталлари ГОСТ 1412 СЧ15 маркали чўяндан тайёрланиши керак. Қуйма деталларнинг шаклий қияликлари ГОСТ 3212 талабларига мос бўлиши керак.

  3. Валлар, ўқлар ва втулкалар ГОСТ 4543 га мувофик 40х маркали пўлатдан ёки ГОСТ 1050 га мувофик 40...45 маркали пўлат тайёрланиши керак.

  4. Ем-хашак йигувчи косилка деталлари тайёрланадиган материаллар: рама-лист ГОСТ 535 га муфовик СтЗпс маркали пўлатдан, ротор - кувур ГОСТ 8731 га мувофиқ тайёрланиши керак.

  5. Допусклари ва ўлчамлари ГОСТ 25346 ва ГОСТ 25347 га мос бўлиши керак.

  6. Ем-хашак йигувчи косилка ротори рамага пайвандланган иккита ёнбошга подшипник урнатилган корпуслар, корпуслар эса болтлар ёрдамида махкамланган. Ротор 44 та зарбали пичоқлар билан бутланади. Зарбали пичоқларнинг вазни тарозида назорат қилинади, ҳамда вазнлар орасидаги фарк ±10 gr дан кўп бўлмасликка рухсат берилади.

  7. Йиғиш жараёнида редукторни мойлаш учун ТАП-15В ёки ТЭп -15 ГОСТ 23652 трансмиссия мойини қуйиш тавсия қилинади.

Редуктор, гилдирак, барабан ва контр узатмани йиғиш жараёнида картон прокладкалар
ГОСТ 4366 солидол билан мойланиши шарт ёки герметик билан йигилади.

  1. Айланма деталлар ва йиғма бирликлар тўсиқларга тегиши таъқиқланади.

  2. Қайишли узатма шкивлари ўрнатилган болтлар ёрдамида махкам тортилиши шарт.

  3. Роторни корпусларини рамага махкамловчи болтларнинг мустахкамлик даражаси 8.8 бирликка мос бўлиши керак, қолган болтлар куйидаги мустахкамлик даражасига эга бўлиши керак:

  • ГОСТ 7802 талабларига мувофиқ бўлган болтлар учун 5,6 мустахкамлик даражасига;

  • барча болтлар ГОСТ 7798 бўйича 4,8 мустахкамлик даражасига.

  • Гайкаларнинг ГОСТ 5915 бўйича механик хусусиятлари 6 мустахкамлик

даражасига мувофик бўлиши керак. Мустахкамлик даражаси 5 бўлишига рухеат этилади.

      1. Махкамлаш махсулотлари Ц9хр ГОСТ 9.303 бўйича химоя қопламига эга бўлиши ёки воронения усули билан технологик жараён бўйича қопланиши шарт.

      2. Ем-хашак йигувчи косилканинг махкамловчи деталларининг метрик резьбалари ГОСТ 16093 га биноан бўлиши керак.

  • ташқи резьбалар учун - 6g

  • ички резьбалар учун - 6 Н

      1. Барча резьбали бирикмалар мустахкам тортилган бўлиши керак. Резьбали бирикмаларнинг тортиш сифатини йигиши технологияси таъминлаши керак ва 1 жадвалда кўрсатилган меъёрларга мос бўлиши керак.

Жадвал 1




Мустахкамлик даражаси

Резьбалибирикмани тортишни айлантириш моменти

М6

М8

М10

М12

М16

4,8

5

11

22

37

93

5,6

-

-

-

35

87

      1. Ротор, шкивлар статик баланслашга тортилади ва нормал холатда машинада тебранма хосил қилмаслиги керак. Рухсат қилувчи дисбаланс 0,08 Nm атрофида.

      2. Редуктордаги конуссимон подшипник ва шестерняларнинг тортиши тагликлар ёрдамида созланади.

      3. Думалаш подшипникларини ўтказиш жойларининг ғадир-будирлиги ва думалаш подшипниклари ўтказиладиган сиртларни, геометрик шаклидан четланишлари ГОСТ 3325 талабларига мувофик равишда бажарилиши керак.

      4. Валларнинг подшипник ўрнатиладиган юзаларига ишлов бериш тозалик Rа=0,63 буйича бажарилиши керак.




      1. Занжирли муфтани тез ишга яроқсиз бўлиб қолмаслиги учун узатма вали ва контрузатма валларининг бир ўкда ётишини таъминлаш керак. Бунда валлар орасидаги монтаж тирқиши 1,4 mm дан ошмаслиги, иккита яриммуфтанинг кўндалангига кўчиши кўпи билан 1 mm дан ошмаслиги керак.

      2. Йиғишнинг тўғрилигини на механизмларнинг ўзаро муносабатини текшириш ем-хашак йигувчи косилкани тракторга осиб ёки синов стендида ишлатиб кўрилади.

Ишлатишдан олдин узатма қайшларнинг таранглигини ва рамага махкамланган асосий механизмларнинг махкамлигини текшириш керак. Машинага ўрнатилувчи кайишлар тўплами, бир категорияга кирувчи кайишлардан иборат бўлиши керак.
Ишлатиб кўришда қувват қабул қилувчи валнинг 1500 ov/ min айланиш частотасида, 15 мин давомида ишлатиб текширилади.

      1. Йиғма бирикмалар ва қисмларни бўяшга тайерлаш, қопламалар қатлами сони ГОСТ 9.402 ва ГОСТ 6572 га мос келиши керак.

Йигма бирликлардаги подшипник жойлари юзаларига бўёқ тегиши таъқиқланади.

      1. Қоплама V синфли ГОСТ 9.032 бўйича, ГОСТ 9.104 бўйича фойдаланиш шароити -Т2.

      2. Валларнинг ишлов берилган ишқаланувчи юзалари ва резьбалар бўялмайди, аксинча ГОСТ 19537 га асосан ПВК билан қопланади.

      3. Ем-хашак йигувчи косилканинг йигма бирликлари: рама, юклагич қизил ранг ёки яшил рангга бўялади.

Шкив билан редуктор йигмаси қизил ранг ёки яшил рангга бўяш керак.
Бўяш ГОСТ 19024 бўйича АС-182 эмали ёки ГОСТ 6465 га биноан ПФ-115 билан амалга ошириши керак. ГОСТ 18099 га биноан MJI-152, ГОСТ 24784 га биноан ПФ-188, эмаллари билан бўяш ҳам рухсат қилинади. Қўшимча ранглар 2.3.6.

  • Гилдирак, гилдирак кронштейни ва тортки бирикмалари қора рангга ГОСТ 6465 га биноан ПФ - 115 эмали ёки ГОСТ 6572 га биноан бошқа шакллар билан бўялиши керак.


Download 61.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling